Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet244/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Маърифий 
глобаллашув 
– 
Европа 
Маърифатчилиги 
тамойиллари асосида жаҳоннинг ягона маконини шакллантириш. 
Метацивилизация – Бир неча цивилизациянинг муайян 
умумий белгилар асосида концептуал бирлаштирилиши (масалан, 
Ғарб ва Шарқ). 
Миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ҳудудий 
бутунлиги ҳуқуқи – Халқаро ҳуқуқнинг бир-бирига зид иккита 
тамойили. Халқнинг ўз мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқини 
амалга ошириши суерен давлат чегараларининг ўзгармаслиги 
тўғрисидаги халқаро ҳуқуққа зиддир. Бу икки ѐқлама стандарт 
сиѐсатини юзага келтиради. 
 Миллий хавфсизлик – геосиѐсатнинг марказий масалаларидан 
бири. Кўпгина давлатлар ташқи ва ички сиѐсатнинг ҳарбий-сиѐсий 
ва иқтисодий йўналишларини ҳам ўз ичига оладиган миллий 


479 
хавфсизлик доктринасига эга. Доктрина давлатнинг кўпўлчамли 
коммуникация маконини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя 
қилишни кўзда тутади. Ҳозирги дунѐда давлат миллий 
хавфсизлигининг асосий устувор мақсадлари ўзгармоқда. Урушлар 
ва конфликтларда моддий мўлжаллар билан бир қаторда ўз қадр-
қимматини билиш, миллий ифтихор ва цивилизацияга мансублик 
туйғулари бўлган тақдирда ҳимоя этиш мумкин бўлган қадриятлар 
ҳам шикастланиш объектига айланмоқда.
Минтақавий бирлашмалар – Жаҳонда 100дан ортиқ 
минтақавий бирлашма бор. Улар орасида ЕИ, НАФТА ва АСЕАН 
энг кучлилари ҳисобланади. Турли қитъаларда бошқа блоклар ва 
эркин савдо зоналари шаклланмоқда. Масалан: Анд гуруҳи, 
Марказий Америка умумий бозори, МЕРКОСУР (Аргентина, 
Бразилия, Уругвай ва Парагвай бирлашмаси). Минтақавий 
бирлашмалар ўртасида сотиш бозорлари устида савдо урушлари 
бормоқда. 
Минтақавий давлатлар – Халқаро сиѐсатнинг, одатда, қўшни 
давлатларга таъсир ўтказадиган ва субминтақа даражасида 
геосиѐсий стратегия юритадиган субъектлари. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling