Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лист Фридрих (1789-1846)
- Маданий-генетик код
Либерал
интернационализм – Пролетар интернационализмининг тескариси бўлган геосиѐсий стратегия. Янги геосиѐсат АҚШ президенти Вудро Вильсоннинг либерал дунѐ тартиботи тўғрисидаги дастурида илгари сурилган. Стратегия машҳур америка географи И.Боуменнинг “Янги дунѐ” (1921) китобида назарий томондан асослаб берилган. У 1917–1950 йилларда ташқи ишлар кенгашини бошқарган эди. Россияда пролетар инқилобининг ғалабаси Американинг яккаланиш сиѐсатидан воз кечиш, либерал интернационализм тамойилларини ѐйиш асосида халқаро ишларда анча фаолроқ қатнашиши заруриятини тақозо этди. Жаҳон воқеаларининг бориши танланган стратегиянинг актуал бўлганини кўрсатди. Бу стратегия 1933–1945 475 йилларда президент Ф.Рузвельт даврида янада ривожлантирилди. Авиациянинг ривожи Америка ҳудудини қўл етадиган қилиб қўйди. Герман геосиѐсатининг тажовузкорлиги Американинг Европа ва жаҳон ишларига кўпроқ аралашишини талаб қилди. Лист Фридрих (1789-1846) – немис иқтисодиѐтчиси, геоиқтисодиѐтнинг асосчиларидан бири. У томонидан илгари сурилган Божхона иттифоқи ғояси 1833–1834 йилларда Германияда амалга ошрилди. Ф.Лист “Сиѐсий иқтисоднинг миллий системаси” (1841) асарида ишлаб чиқарувчи кучлар назариясини ишлаб чиқди. У “ақл капиталини” миллат бойлигининг асосий манбаи ва ишлаб чиқарувчи кучларнинг таркибий қисми ҳисоблаган эди. Лист давлатнинг иқтисодий ҳаѐтга фаол аралашувини талаб қиладиган “тарбиявий протекционизм” ғоясини ривожлантирди. Маданий-генетик код – У ѐки бу цивилизацияга (суперэтносга) мансубликнинг барқарор белгилари. Маданий-тарихий типлар назарияси – Рус социологи ва панславянчилик мафкурачиси Н.Данилевский “Россия ва Европа” (1871) китобида баѐн этган таълимот. У миср, хитой, оссурия- бобил-финикия, яҳудий, юнон, рим ва бошқа маданий-тарихий типларни ажратган. Олим цивилизацияларнинг роман-герман ва славян турларига энг кўп эътибор берган. Данилевский Россия ташқи сиѐсатининг Пѐтр I давридан бошланган қуйидаги хусусиятларини қайд қилган: Россия манфаатлари сиѐсат марказида турган вақтларда мамлакат халқаро майдонда энг катта муваффақиятларга эришган, Россия “умумевропа манфаатларини” ҳимоя қилишга киришганида эса, бу ютуқлар унинг ўзига қарши қаратилган. Олим “европалаштиришнинг” барча турлари “касаллик аломатларидир, буни рус жамиятининг маълумотли қатламларида халқ руҳининг сустлиги ва ожизлиги деб аташ мумкин”, деб ҳисоблаган. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling