Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Макон-замон 
стратификацияси – Кўпўлчамли Катта 
маконлар назариясининг тушунчаларидан бири. Кўпгина геосиѐсий 
“страт”лар ҳозирги геосиѐсий макон ўзгариши жараѐнида 
“ѐрилади”. 
 Макон парадигмаси – Геосиѐсатнинг концептуал асоси. 
Анъанавий геосиѐсат ва геоиқтисодиѐт воқеликни географик ѐки 
иқтисодий маконларда шарҳлайди. Цивилизация геосиѐсатида 
кўпўлчамли макон тушунчаси қабул қилинган. 
Макон тараққиѐти назарияси – Ж.Триарнинг шаҳар-
давлатдан тадрижий равишда давлат-ҳудуд орқали давлат-
қитъаларга геосиѐсий айланиш ҳақидаги таълимоти.
Мамардашвили Мераб Константинович (1930-1990) – 
Машҳур файласуф. Гарчи ўз таълимотини яратмаган бўлса-да, у 
христиан дунѐсида Ғарб ва Шарқ ўртасидаги маданий мулоқот 
ўтказувчилардан бири бўлди. У юксак маънавий энергиянинг сирли 
қитъасини – “номаълум ватан фуқаролиги”ни кашф этди. 
Манхеттен лойиҳаси – Американинг атом бомбасини яратиш 
лойиҳаси. Бу лойиҳада Иккинчи Жаҳон уруши арафасида 


477 
Европадан кўчиб келган кўпгина муҳожир назариѐтчи физиклар 
қатнашди. Лойиҳага 2 миллиард долларга яқин маблағ сарф 
қилинди. Атом бомбаси 1945 йил 16 июлда биринчи марта синаб 
кўрилди. 1945 йил августда АҚШ Япониянинг Хиросима ва 
Нагасаки шаҳарларига атом бомбасини ташлади. “Совуқ уруш” 
йилларида Манхеттен лойиҳасидан Совет Иттифоқига қарши 
курашда фойдаланилди. 
Маргинал (латинча: marginalis – чеккада жойлашган) – 
“Марказий” тушунчасининг тескариси бўлиб, “четда, чеккада, 
чегарада жойлашган” деган маънони англатади. “Маргинал” деган 
ифода фақат четда жойлашган ѐки қолоқ маъносини англатибгина 
қолмайди. Чеккада жойлашиш маргиналликнинг хусусий ҳолидир. 
“Маргинал” атамаси ижобий маънода ҳам, салбий маънода ҳам 
ишлатилиши мумкин.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling