Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Маданиятлар диалоги (мулоқоти) – Ўзаро бир-бирини ҳурмат 
қилиш ҳамда қадриятлар ва ахборот алмашиш. Бу жараѐн 
ноэквивалент характерда бўлгани учун кўп ҳолларда зиддиятларга 
сабаб бўлади. Цивилизациялар чегарасида ўзаро бир-бирини 
тушунмаслик, гумонсираш ва душманлик ҳоллари пайдо бўлади. 
Евроосиѐ маконида инсоният тарихида энг йирик тўқнашувлар – 
жаҳон урушлари содир бўлиб ўтди. Совет жамияти шахслараро ва 
этник коммуникацияларнинг очиқ кўриниб турадиган зиддиятлари, 
салбийлиги асосида барпо этилган эди. 


476 
Макиндер Хэлфорд Жон (1861-1947) – Британиялик географ, 
тарихчи, халқаро муносабатлар назариѐтчиси. 1903-1908 йилларда 
Макиндер Лондон иқтисод фанлари мактаби директори бўлиб 
ишлаган. 1922–1945 йилларда “Империал шипинг компани”нинг 
директори бўлди. У, шунингдек, 1919–1920 йилларда Россия 
Жануби бўйича Британиянинг олий комиссари вазифасини ҳам 
бажарган. Макиндер жаҳон муаммоларига алоҳида эътибор берди. 
Унинг Қироллик география жамиятида 1904 йил 25 январда қилган 
“Тарихнинг географик асослари” маърузаси илмий жамоатчиликда 
катта қизиқиш уйғотди. У бу маърузасида фундаментал геосиѐсат 
асосларини тушунтириб берган эди. Айни шу маърузада 
“Ҳартланд”, “ўқ минтақаси”, “ташқи яримой мамлакатлари”, “ички 
океан зоналари” ва бошқа категориялар биринчи марта ишлатилган 
эди. 
 Макон – Геосиѐсатнинг асосий тушунчаси бўлиб, унинг сифат 
категорияларини ҳисобга олади. Кўпўлчамли коммуникация 
маконининг турли: геосиѐсий, геоиқтисодий, социомаданий, 
маънавий, диний, ахборот, географик ва б. турлари мавжуд. Макон 
бўлинган, қийин, тарқалаѐтган, ҳалокатга маҳкум, ихчам, кўлами 
катта бўлиши мумкин. Маконни фақат руҳан даф этиш мумкин
физик жиҳатдан эса тинч ѐки ҳарбий йўл билан фатҳ этиш мумкин. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling