Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Либерал” империя
Ленинча геосиѐсат – Большевиклар рус инқилобининг
ғалабасини умумжаҳон пролетар инқилобининг бошланиши деб баҳолаган эдилар. Ленин, Троцкий ва Зиновьев жаҳон пролетар инқилоби геосиѐсий лойиҳаси ва “Жаҳон Совет республикаси”ни (1919 йил март) барпо этиш тарафдори эдилар. Бироқ бу жараѐнни тезлаштиришга ѐндашувларда келишмовчиликлар бор эди. Дастлабки босқичда Европада бу жараѐнни тезлаштиришни ѐқлаб чиққан Троцкий, инқилобни 1919 йилда ғарбий йўналишда экспорт қилиш уринишлари чиппакка чиққанидан кейин, уни Қизил Армия кўмагида “уйғонаѐтган Шарқ” йўналишига буриш тўғрисида махфий Меморандум тайѐрлади. Коммунистик Интернационални бошқараѐтган Зиновьев миллий инқилобни ташкил этишга қодир бўлган маҳаллий компартияларга умид боғлади. Большевиклар Германияда 1923 йилда юз берган оғир иқтисодий инқирозни мамлакатда инқилоб арафаси вазияти деб баҳоладилар. Ҳатто Зиновьев немис инқилоби муқаррар равишда ғалаба қозониши ва Совет Россияси билан совет Германияси ўртасида иттифоқ тузилиши тўғрисида “Правда” газетасида мақола эълон қилди. 474 Лениннинг жаҳон инқилоби геосиѐсий лойиҳасига мувофиқ, тарихий ворисийликни узиб ташлаган Россия давлатчилигини трансформация қилиш амалга оширилди. Советларнинг 1922 йил декабрда бўлиб ўтган I Бутуниттифоқ қурултойида СССР – тарихий илдизлари ва ворисийлиги бўлмаган давлат барпо этилди. Совет Федерацияси келгусидаги Жаҳон Совет Социалистик Республикаси учун намуна бўлиши керак эди. Бу геосиѐсий вазифа 1924 йилги Конституцияда ўз аксини топди. 1927 йилда троцкийчи-зиновьевчи “сўл” мухолифат барпо этилди. Улар жаҳон инқилобини экспорт қилишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўйган эдилар. Кейинроқ ташкил этилган “ўнг” мухолифат (Бухарин, Риков, Томский) Совет Иттифоқининг иқтисодий қудрати ошгандан кеийнгина жаҳон инқилоби имконияти юзага келиши мумкин, деган қараш билан майдонга чиқди. “Либерал” империя – Бошқа давлатларнинг ташқи ва ички сиѐсатини аниқлаб берувчи сиѐсий бошқарув шакли.Халқаро муносабатларнинг глобаллашуви шароитида реал ҳарбий-сиѐсий, иқтисодий ва технологик устунликка эга бўлган АҚШ жаҳон империясига (Pax Amerika) айланди. Фақат давлатнинг қонундан устунлигигина эмас, балки Ер куррасининг исталган минтақасида (ҳаѐтий манфаатлар зонасида) “чексиз” адолатга эришиш учун қурол ишлатиш ҳуқуқи империячилик тафаккурига хос хусусиятдир. Британия империяси капитал, маданият ва инсонларни экспорт қилувчи мамлакат бўлган, Америка империяси эса капитал ва мигрантларни (инсон капитали)ни импорт қилувчи мамлакатдир. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling