Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Наполеон I Бонапарт (1769-1821)Буюк саркарда, Франция 
императори (1804–1814 ва 1815 март–июнь). Наполеон армияси 
феодал-мутлақ ҳокимиятчи Европани тор-мор келтирди. Наполеон 
Европа маконини фақат қурол кучи билангина эмас, балки улкан 
ҳарбий кучни қўллашнинг мукаммал стратегияси ва тактикаси 
билан ҳам эгаллади. Барчанинг Қонун олдида тенглигини қарор 
топтирган ва крепостной ҳуқуқни бекор этган “Наполеон Кодекси” 
таъсири остида Европанинг геосиѐсий маконида катта ўзгаришлар 
содир бўлди. 
НАТО (Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти) – 
АҚШ ташаббуси билан 12 давлат томонидан 1949 йил 4 апрелда 
барпо этилган ҳарбий-сиѐсий блок. АҚШ, Канада, Ғарбий Европа 
давлатларининг кўпчилиги ва Туркия блок аъзосидир. 1999 йилда 
блокка Рольша, Чехия ва Венгрия, 2004 йилда – Болгария, Латвия, 
Литва, Руминия, Словакия, Словения ва Эстония қўшилди. 
Ташкилотнинг олий органи – НАТО Кенгаши сессиясидир. 
Блокнинг қароргоҳи Брюсселда жойлашган. 
 НАТОнинг Югославияга қарши уруши (1999) –Югославия 
Социалистик Республикасининг албанлар кўпчиликни ташкил 
этадиган Косово ўлкасида юзага келган гуманитар ҳалокатни 
бартараф қилиш учун Иккинчи Жаҳон урушидан кейин биринчи 


482 
марта суверен давлатга қарши ҳарбий операция амалга оширилди. 
НАТО БМТ Хавфсизлик Кенгашининг розилигини олмасдан туриб, 
уруш ҳаракатларини бошлашга қарор қилди. Натижада Косоводан 
Югославия қўшинлари чиқарилди ва у ерга НАТОнинг тинчликни 
сақлаш кучлари киритилди. 
Национал (миллатчи) большевизм – Аксилкапитализмни 
ашаддий миллатчилик билан бирлаштирган “муҳофазакор 
инқилоб” ѐки “учинчи йўл” ғоявий-сиѐсий оқими. Бу ҳаракат икки 
жаҳон уруши орасида Германияда, айниқса, кенг тарқалди. 
Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг Франция ва Бельгияда “янги 
ўнглар” ҳаракатида қайта жонланди. Жан Тириар (1922-1992) 
“Европадан Владивостокгача” Катта иқтисодий автаркия маконини 
барпо этиш лойиҳасини илгари сурди. Бу лойиҳага кўра, Евроосиѐ 
халқларини 
бирлаштирадиган 
“Европа 
империяси” 
АҚШ 
мондиализмига қарши туриши лозим. Ёзувчи А.Дугин постсовет 
Россияси учун “янги ўнглар” мафкурасини ишлаб чиқди. У немис 
“муҳофазакор инқилобчилари”ни, айниқса, К.Шмиттни афзал 
кўрарди. Россия национал-большевиклари шунингдек, континентал 
блок 
ва 
янги 
евроосиѐчилик 
ғоялари 
синтезидан 
ҳам 
фойдаланадилар. 1993 йилда Э.Лимонов ва А.Дугин томонидан 
национал-большевистик партия ташкил этилгани тўғрисидаги 
баѐнот имзоланди. Бу партиянинг сиѐсий мақсади собиқ СССР 
ҳудудида кучли демократик давлат бунѐд этишдан иборат. Бу 
давлат халқаро ишларда миллий манфаатларни қатъий ҳимоя 
этишга қодир бўлиши лозим. Кейинчалик бу ҳаракат ичида турли 
оқимлар пайдо бўлди ва у бўлиниб кетди.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling