Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Россия. Цивилизация коди – Россия тақдирида “география 
омили”га, бир томондан, катта макон ўлчамлари, бошқа томондан, 
маънавий мақсадларнинг “кенглиги” киритилган. География рус 
маданиятининг ўзига хос индикатори ролини ўйнаган. Бу ерда 
тараққиѐт йўлларини Шарқ ва Ғарб конфликти белгилаб берган. 
Кўпўлчамли коммуникация маконининг кенглиги Россиянинг 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожи 
ва 
Евроосиѐда 
сиѐсий 
барқарорликнинг стратегик ресурсидир. Ғарб, Жануб ва Шарқнинг 
ҳозирги чақириқларига Россия “чегара ҳолати”нинг юқори 
энергетикасидан оқилона фойдаланиш билан муносиб жавоб 
бериши мумкин. 
Россия геосиѐсий тафаккури – Жаҳоннинг энг катта давлатига 
рус масиҳчилиги ғояси характерли бўлиб, бу “Москва – Учинчи 
Рим”, 
панславизм 
ва 
“Жаҳон 
инқилоби” 
геосиѐсий 
концепцияларида ўз ифодасини топган. Немис, француз ва инглиз 
геосиѐсий мактаблари рус геосиѐсий тафаккурининг шаклланишига 
катта таъсир кўрсатди. Рус геосиѐсий тафаккурида ғарбчилик, 
славянпарастлик ва, айниқса, рус муҳожирлари орасида туғилган 
евроосиѐчилик катта ўрин эгаллайди. Ҳозирги вақтда жаҳон 
мероси, ғарбчилик, миллатчи большевизм, янги евроосиѐчилик ва 
рус миллатчилигидан фойдаланган ҳолда геосиѐсатнинг янги 
назарий асосини яратишга уринишлар содир бўлмоқда. 
Россия учун Евроосиѐ лойиҳаси – Жаҳоннинг Ғарбий Европа, 
Шарқий Осиѐ ва Шимолий Америкадан иборат учта иқтисодий ва 
технологик тараққиѐт қутблари орасида коммуникация тармоқлари 
ўтиши мумкин бўлган ягона мамлакат – Россиядир. Россия учун 
Евроосиѐ лойиҳаси кўпўлчамли коммуникация маконини яратиш 
ғоясига асосланади, бу ерда мамлакат, энг аввало, Ғарб ва Шарқ 
ўртасидаги маданий мулоқот транслятори бўлиб чиқади. 
Савицкий Петр Николаевич (1895-1968) 
– тарихчи, 
иқтисодчи, 
географ 
ва 
файласуф, 
евроосиѐчиликнинг 
асосчиларидан ва бош мафкурачиларидан бири. 1997 йилда унинг 
“Евроосиѐ қитъаси” китоби Москвада биринчи марта нашр этилди. 
Бу китобда олимнинг асосий фикрлари акс этган. 
 Самарали ҳудуд – Давлатнинг кишиларнинг яшаши учун 
қулай шароитлар мавжуд бўлган ҳудуди. Йиллик ўртача ҳарорат 
икки даража совуқдан паст, денгиз юзасидан баландлик 2000 


490 
метрдан зиѐд бўлган иқлим зоналари яроқсиз ҳисобланади. 
Самарали ҳудуд кўрсаткичи жиҳатидан жаҳонда Бразилия, АҚШ, 
Австралия ва Хитой олдинда туради. Россия ҳудудининг атиги 
учдан бири (5,5 млн.км.кв.) самарали ҳудуд мезонига жавоб беради 
ва у жаҳонда бешинчи ўринда туради. Европада энг катта 
мамлакатлардан бири бўлган Украина ҳудудининг катта қисми 
самарали ҳудуд талабларига мос келади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling