Техношаҳар
(технополис)
–
Юксак
технологиялар
яратиладиган ва ишлаб чиқариладиган, интеллект ва капитал
жамланган эркин зона (Қаранг: Силикон водийси)
Тийиш сиѐсати – 1. Бир давлат ѐки давлатлар гуруҳининг
бошқа давлат (ѐки давлатлар гуруҳи)га нисбатан тўғридан-тўғри
тажовузи ѐки экспансиянинг бошқа турларининг олдини олишга
йўналтирилган чоралар мажмуи. Бунда босқинчи ѐки тажовузкор-
экспансиячи давлатга қилмоқчи бўлган тажовузининг эҳтимол
тутилган ѐмон оқибатларини очиқдан-очиқ аѐн этиш тийиш
сиѐсатининг асосий компонентидир. 2. Бошланган тажовуз ѐки
экспансия оқибатларини энг кам даражага тушириш учун
тажовузнинг миқѐсларини торайтиришга йўналтирилган чоралар
мажмуи.
Тойнби Арнольд (1889-1975) – инглиз тарихчиси ва
социологи, тарих фалсафасининг “устун”ларидан бири, тарихий
тараққиѐт назариясининг муаллифи. У ўзининг 12 жилдлик
“Тарихни англаш” асарида (1934-1961) инсониятнинг ягона тарихи
мавжудлигини инкор этади. Олим маданиятларнинг макон-замон
алоқаларининг ижтимоий ва психологик оқибатларини таҳлил этиб,
“Чақириқ – Жавоб” цивилизация назариясини илгари сурди. У
тарихни англашни инсониятнинг ўзини ўзи англаши жараѐни
сифатида талқин этган.
Толибон – 1994 йилда пайдо бўлган экстремистик диний-
сиѐсий ҳаракат. 1996 йилдан 2001 йилгача Афғонистонда ҳокимият
тепасида бўлди. Афғонистондаги афғон қочоқлари лагерларидан
чиққан собиқ мадраса талабалари бу ҳаракатга раҳбарлик қилдилар.
Ҳаракатни АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси ва Покистоннинг
ҳарбий разведкаси қўллаб-қувватлади.
Тоталитаризм (лат: totalis – бутунлай, бирга) – Жамиятни
ҳукмрон элитага (доҳий ѐки фюрерга) тўла тобе этишдан иборат
зўравон сиѐсий ҳокимият системаси. Жамият ҳаѐтининг барча
соҳаларини назорат этувчи авторитар давлат шакли.
Do'stlaringiz bilan baham: |