Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet266/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Учинчи дунѐ (Жануб) – Асосан геосиѐсий Жанубга мансуб
кам ривожланган давлатлар. 1955 йилда Бандунгда ўтказилган 
конференцияда Шимолга альтернатива сифатида ривожланаѐтган 
мамлакатлар ҳаракати вужудга келди. Шундай қилиб, Жануб дунѐ 
тартиботининг янги элементи сифатида майдонга чиқди. 
Жаҳоннинг икки қутблилиги ўрнига уч қутблилик: Ғарб – Шарқ – 
Жануб таклиф этилди. 
Уч томонлама Комиссия – Халқаро мондиалист ташкилот 
бўлиб, Ғарбни стратегик режалаштиришни амалга оширади. 1973 
йилда Американинг Халқаро муносабатлар Кенгаши томонидан 


500 
таъсис этилган. Ташкилотнинг асосий мақсади – АҚШ 
бошчилигида “янги дунѐ тартиботи”ни ўрнатиш ниятида жаҳон 
иқтисодиѐтининг учта наҳанг олигархини (АҚШ, Европа ва 
Япония) бирлаштиришдан иборат. Комиссия З.Бжезинский 
раҳбарлигида АҚШ бошчилигидаги ягона жаҳон тартиботига 
ўтишнинг бир неча вариантларини ишлаб чиқди. Конвергенция 
ғояси ана шулардан биридир. 
 Фашизм (итальянча: facsismo – боғ, бирлашиш) – Тоталитар 
типдаги ижтимоий-сиѐсий ҳаракат, мафкура ва давлат режими. 
Оммавий сиѐсий партия ва “доҳий”нинг нуфузига суянадиган 
шафқатсиз режим демократик қадриятлар ва институтларга қарши 
қўйилади. Айрим миллий ѐки ижтимоий гуруҳларга нисбатан 
оммавий террор сиѐсати ўтказиш фашизмга хос характерли 
хусусиятдир. 
Формация назарияси – Ижтимоий тараққиѐт босқичларининг 
қуйидан юқорига томон алмашиб бориши қонунийлоиги 
тўғрисидаги таълимот. 
 Фундаментализм (лат: fundament – пойдевор) – Борлиқнинг 
чинакам “асослари” ҳақидаги таълимот. Радикализм, диний, 
миллий ѐки бошқа турдаги ўтакетган ақидапарастликка риоя 
қилади. Муайян таълимотлар, доктриналарнинг бошланғич 
ғоялари, тамойиллари, қадриятлари софлигини сақлаш талаби 
билан ўртага чиққан ва буларни ўз дастуриламали қилиб олганини 
даъво этадиган ижтимоий, мафкуравий, диний ҳаракатлар. Диний, 
сиѐсий ва бозор фундаментализми фарқ қилинади. Ғарб 
христианлигида пайдо бўлган диний фундаментализм ҳозир, 
айниқса, исломга хосдир. Сиѐсий ва бозор фундаментализми 
Шарқий Европа учун типикдир. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   262   263   264   265   266   267   268   269   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling