Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet274/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

  “Чексиз адолат” – “Нотўғри йўлдан бораѐтган халқларга” 
ягона улкан давлат Америка Қўшма Штатларининг ҳарбий куч 
ѐрдамида демократия ва инсон ҳуқуқларини “ҳадя этиш”га 
уриниши. 
Шарқ – Геосиѐсий маънода Ғарбнинг антоними ва ўз макон 
характеристикасига кўра, Ғарбдан орқада қолган Евроосиѐ ва ислом 
дунѐсини ўз ичига олади.
Шарқ демократиялари – Шарқда энг машҳур демократик 
давлатлар (Япония ва Жанубий Корея) Ғарб тажрибасини эркин 
ўзлаштириш натижасида эмас, балки АҚШнинг таъсири остида 
шаклланди. 
Генерал 
Макартурнинг 
америка 
ишғолчи 
маъмуриятининг қароргоҳида ѐзилган Япония конституцияси 
японлар учун чинакам миллий конституция бўлди. Гарчи 
Шарқнинг баъзи жамиятларида адолат эркинликдан устун қўйилса-
да, у бу ерда демократик жараѐнларнинг ривожига халақит 
бермайди.
Шарқий Европа – Анъанавий геосиѐсатда ўрта минтақа деб 
қаралади (Ҳартланд). Бу минтақа устидан назрат жаҳонга ҳукмрон 
бўлиш имконини беради. “Совуқ уруш” даврида Ғарб Ҳартланд 
(Совет Иттифоқи)ни енгишга ҳаракат қилди. Аслида Ҳартланд 
маҳаллий юқори табақаларнинг ҳокимият учун кураши натижасида 
ичдан нуради. Интеграциялашган Шарқий Европа Ғарбий Европани 
Шарқдан, ноқонуний мигрантлар ва наркотиклар киришидан асраб 
турадиган қалқон вазифасини ўтарди. Эндиликда бу тўсиқ йўқ 
бўлди. 
Шарқий Европа Ҳамдўстлиги (Умумий бозори) – Ўз 
пойтахти ва парламенти бўлган Европа Ҳамдўстлигига ўхшаш 
ташкилот барпо этиш тўғрисида академик Н.Н.Моисеев илгари 
сурган ғоя. Шарқий славянлар – руслар, украинлар, белоруслар 
биргаликда Шарқ йўлини ўзлаштиришди, бу “икки океан” 
миллатининг пайдо бўлишига олиб келди. Ғарбда католикни қабул 
қилган славянлар яшайдиган маргинал маконлар мавжуд. Бу славян 


508 
Шарқи ҳам, Ғарбий Европа ҳам эмас. Барча маргиналлар каби
Марказий ва Шарқий Европа аҳолиси ҳам ўз илдизларини рад этади 
ва бошқа маконга интилади, лекин уларни бу маконга қабул 
қилишмайди. Православ славянларнинг ўз қўшниларидан кўра, 
“ҳақиқий европаликлар” – инглизлар, итальянлар ва бошқалар 
билан мулоқот олиб боргани осонроқ. 
Шарқ масаласи – Қора денгиз бўғозлари устидан назоратни 
ҳам ўз ичига олувчи муҳим геосиѐсий масала. Таниқли рус 
тарихчиси С.М.Соловьев Шарқ масаласига Ғарб ва Шарқ, 
“европача” ва “осиѐча” руҳ ўртасидаги кўп асрлик ўзаро муносабат 
ва рақобат сифатида қараган эди. Бу ўзаро муносабат ва рақобат 
Евроосиѐда интеграция ва дезинтеграция жараѐнларининг кетма-
кетлигида ўз ифодасини топган. 
Шимол – Бой Ғарбни, “олтин миллиард” мамлакатларини 
билдирувчи геосиѐсий тушунча. Бой мамлакатларнинг кўпчилиги 
географик жиҳатдан Шимолий ярим куррада жойлашган. Бироқ 
геосиѐсий маънода Жанубий ярим куррада жойлашган айрим 
давлатларни ҳам (Австралия ва Янги Зеландия) Шимолга 
киритишади. Анъанавий географиядан фарқли равишда жаҳон 
геоиқтисодий маконида барча бой мамлакатларни Шимол деб 
аташади. 
Шимол – Жануб – Ривожланган ва ривожланаѐтган 
мамлакатлар чегарасидаги кескинликни тадқиқ этадиган геосиѐсий 
концепция. Шимолнинг унча катта бўлмаган демографик 
потенциалини ҳисобга олган ҳолда, унинг Жанубга қарши туриши 
“Жаҳон ороллари” ва “Жаҳон океани” ѐки Марказ ва чекка вилоят 
тушунчаларида акс эттирилади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling