510
давлат ҳокимиятининг олий органларида ва АҚШ демократик
партиясининг юқори доираларида кўпдан-кўп вакиллари бор.
Этник интеграция назарияси – Этник интеграцияга интилиш
паславянчилик,
пантуркчилик,
панарабчилик,
панисломизм
назарияларини яратишда намоѐн бўлди. Лев Гумилевнинг фикрича,
географик шароитнинг ранг-баранглиги вазиятида Евроосиѐ
халқлари учун бирлашиш ажралишдан кўра ҳамиша
фойдали
бўлган.
Дезинтеграция
куч
ва
қаршилик
ҳаракатининг
заифлашишига сабабчи бўлади. Анъанавий Ғарб ва Шарқ
бўлиниши
–
негизида
роман-герман
дунѐси
турадиган
евромарказчиликнинг натижасидир. Бу дунѐ католик черкови
томонидан мафкуравий жиҳатдан бирлаштирилгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: