Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Челлен Рудольф (1864-1922) – Швед сиѐсий арбоби, 
давлатшунос ва географ. 1914 йилда “Буюк давлатлар” китобини 
чоп эттирди. Сиѐсатда географик омилнинг махсус ролини 
билдирадиган “геосиѐсат” атамасини таклиф қилган. 
Чегара – Кўпўлчамли коммуникация маконида юксак 
энергетика зонаси. Геосиѐсатда чегаранинг иккита: чегара-чизиқ ва 
чегара-доира тури мавжуд. Чегара-чизиқ денгиз чегарасидир
чегара-доира бўлса, қуруқлик чегарасидир. Жаҳон миқѐсида 
фаолият юритишга даъво қиладиган геосиѐсий блокнинг вазифаси 
ўзи учун чегара-чизиқни иложи борича кенгайтиришдан, 
рақибникини имкон борича торайтиришдан иборат. 
Чегара давлати – Цивилизация ва бошқа чегараларда 
жойлашган давлат. Цивилизациялар чегарасида барпо этилган 
давлатлар сирасига АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландияни 
киритиш мумкин. Этник ва диний чегараларда Швейцария, 
Бельгия, Люксембург, Украина ва Қозоғистон давлатлари ташкил 
этилган. Улуан давлатларнинг қарама-қаршилиги даврида 
геосиѐсий чегараларда: Шимолий ва Жанубий Вьетнам, Шимолий 
ва Жанубий Корея, Ғарбий ва Шарқий Германия барпо этилган эди. 
Чегара субмаданиятлари ѐки маданий-маргинал зумралар 
(жамоалар) – Цивилизациялараро мулоқотнинг – ерларни эгаллаш, 
аҳолини ерлаштириш, хўжалик жиҳатидан ўзлаштириш ва табиий 
муҳитни ўзгартиришнинг ўзига хос турткиси бўлиб хизмат қилади. 
Актив фаолиятнинг бу энергетик ресурси кўпинча ижтимоий 
тараққиѐт “локомотиви” бўлиб хизмат қилади. Бой берилган ички 
ва ташқи дунѐ ҳасрати, ватандан айрилиққа, гуноҳкор оламга 
қаттиқ қайғуруш ва бошқа ижтимоий-психологик омиллар 
бунѐдкорлик фаолияти зарурлигига қатъий ишонч ҳосил қилади. 
Кучли ҳасрат инсонга этник майдоннинг ѐт ритми билан 
социомаданий муҳитнинг таъсирига боғлиқ. 


507 
Чегара танглиги (чегара энергетикаси) – Давлат ѐки 
цивилизация кўпўлчамли чегарасининг бунѐдкор ѐки емирувчи 
энергетикаси (геосиѐсий, геоиқтисодий, миллий, диний ва ҳ.к.). 
Цивилизациялар чегарасида ҳаѐтнинг нисбий осойишталигини 
таъминловчи интенсив энергия ахбороти ва савдо айирбошловини 
ташкил этиш мумкин бўлмаган чоғда, чегаралар ҳаракатга келади. 
Айниқса, миллий ва этнодиний конфликтлар хавфи катта бўлади.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling