Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet270/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Хитой триадаси (учлиги) – Жаҳонда энг уюшган мафия
жаҳон этник бизнесининг йирик гуруҳи. Бу учлик хитой бизнесини 
назорат этади ва маҳаллий рэкетдан (шу жумладан давлат 
рэкетидан) ҳимоя қилади. Уюшқоқлиги ва самарадорлиги 
жиҳатидан хитой триадасига итальян, рус ѐки бошқа мафиялар 
тенглаша олмайди. 
Цивилизация ѐки тамаддун (латинча sivilis – фуқаролик, 
давлат) – Тушунчанинг том маъносини бериш мумкин эмас. 
Цивилизация ижтимоий тараққиѐт, моддий ва маънавий 
маданиятнинг 
даражаси 
ва 
босқичини 
аниқлаб 
беради.
Цивилизациялар башариятнинг маънавий тараққиѐтини бошқаради, 
улар қон (славян, роман-герман) ва руҳига (православ, христиан ва 
ғарбий христиан) кўра фарқланади. Ҳозирги цивилизация – техника 
ютуқлари ва у билан боғлиқ ҳолда яратилган комфорт (роҳат яшаш 
шароити)нинг мажмуидир. Ҳозирги цивилизациялар орасида 
Ғарбий Европа (христиан), ислом, ҳиндуизмчи ҳинд, буддойи-
конфуцианчи хитой, Латин Америкасининг католик, мезоафрика 
(Қора Африка) ва бошқаларни қайд қилиш даркор. 
 Цивилизация геосиѐсати – Формация ѐндашувидан фарқли 
ўлароқ, маданий-генетик кодлар ва архетипларнинг барқарорлигига 
асосланади. 
Тарих 
шундан 
гувоҳлик 
берадики, 
жаҳон 
цивилизациялари ўз тийнати ва маънавий қадриятларини асрай 
олса, у ҳар қандай ташқи таҳликага дош беришга қодир бўлади. 
Геофалсафа цивилизация геосиѐсатининг методологик пойдевори 
бўлиб хизмат қилади. 
Цивилизация 
ѐндашуви – Географик ва иқтисодий 
детерминизмнинг чекланганлигини бартараф этадиган, кўпўлчамли 


504 
коммуникация маконининг турли-туман ҳолатларидан келиб 
чиқадиган геосиѐсат. Формация ва геосиѐсий ѐндашувлардан 
фарқли ўлароқ, цивилизация ѐндашуви цивилизацияларга хос 
бўлган маданий кодлар ва архетипларнинг барқарорлигига эътибор 
қаратади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling