502
Ғарбнинг стратегик режалаштириш қароргоҳига айланди. Кенгаш
1922 йилдан буѐн “Foreign Affairs” журналини нашр қиляпти. Бу
журнал халқаро муносабатлар соҳасида жаҳонда
энг нуфузли
нашрлардан бирига айланди.
Халқаро террорчилик – Ижтимоий жиҳатдан жаҳон миқѐсида
хавфли бўлган хатти-ҳаракатлар мажмуи. Халқаро террорчилик
бегуноҳ кишиларнинг қони беҳуда тўкилишига сабаб бўлади,
давлатлар ўртасидани сиѐсий, иқтисодий, маданий ва бошқа
коммуникацияларни бузади. Террорчилик жаҳон сиѐсатининг
субъектига айланди ва халқаро муносабатларга реал таъсир кўрсата
бошлади. 2001 йил 11 сентябрдаги террорчилик ҳаракати ҳозирги
халқаро муносабатлар ва халқаро хавфсизлик
системасига жиддий
зарба берди. Оддий фуқаролар тасодифий равишда ѐки махсус
танланган тарзда (ўзига хос тимсол ѐки вакил сифатида)
террорчилик қурбонига айланадилар,
террорчилик акти эса,
қандайдир хабар, ишора бўлиб хизмат қилади. Жаҳон
террорчилигининг умумий “бюджети” 7 дан 30 миллард долларгача
баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: