Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Хитой. Геосиѐсий код – Жаҳонда ягона Буюк цивилизация 
геосиѐсатини яратган давлат. Бу геосиѐсат Буюк хитой тартиботи 
фалсафасига асосланар эди. Хитой кўп асрлар мобайнида 
давлатнинг ягона чегараларини ва цивилизациясини асрашга, 
ташқи дунѐга муайян очиқликни хитой анъаналари билан 
мувофиқлаштиришга ва тийнатини ташқи хуружлардан ҳимоя 
этишга интилиб келмоқда.
Хитой Халқ Республикаси 1949 йил 1 октябрда эълон қилинган. 
Совет Иттифоқи бу мамлакатга коммунизм қуришда катта ѐрдам 
берди. Мамлакатлар ўртасидаги дўстлик “руслар ва хитойлар – бир 
умрга биродар” шиорида ўз аксини топди. Бироқ Хитой раҳбарияти 
кейинчалик совет тажрибасини кўр-кўрона олишдан бош тортди. 
“Маданий инқилоб” замонида совет-хитой муносабатлари 
кескинлаша бошлади, 1969 йилда эса Уссури дарѐсидаги Даманск 
оролида қуролли тўқнашув юз берди. 
Ҳозирги вақтда Хитой, гарчи жаҳоннинг еттита етакчи давлати 
“клуби”да аъзо бўлишга даъво қилмаѐтган бўлса-да, шунга 
қарамай, улкан давлатликка реал номзоддир. Хитой мудофаа 
харажатлари жиҳатидан АҚШ, Россия, Япониядан кейин тўртинчи 
ўринга кўтарилди.


503 
Хитойнинг геосиѐсий доктринаси – Мамлакатнинг бирча 
қисмларини “бир мамлакат – икки система” тамойили асосида 
ягона давлат доирасида бирлаштириш. Гонконг ва Макао қитъадаги 
Хитойга бирлаштирилганидан кейин ҳал этилмаган биргина асосий 
муаммо – Тайван масаласи қолди холос. Борган сари қудрати ошиб 
бораѐтган Хитой “танланганлар клуби” – “Буюк еттилик”ка 
қўшилишдан бош тортди. 
 Хитойнинг буюк цивилизация геосиѐсати – Девор ва Йўл 
геосиѐсатида моддийлашди. Буюк Ипак йўли ташқи дунѐга очиқлик 
рамзи бўлса, Буюк Хитой девори хитой анъаналари ва тийнатини 
ташқи таъсирлардан ҳимоя қилишни билдиради. Очиқлик ва 
ѐпиқликнинг уйғунлашувида Буюк Хитой тартиботи шаклланди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling