501
ривожланаѐтган мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтига
кўмаклашишдан иборат.
Халқаро иқтисодий муносабатлар – Ҳозирги халқаро
иқтисодий
муносабатлар
системасининг
асосини
жаҳон
заҳираларини Ғарб манфаатлари йўлида қайта тақсимлаш
зиммасига юклатилган учта халқаро институт:
Трансмиллий
корпорациялар (ТМК), трансмиллий молиявий институтлар
(Халқаро Валюта Жамғармаси, Жаҳон Банки) ва Жаҳон
Савдо
Ташкилоти (ЖСТ) ташкил этади. Жаҳон молия ва савдо
институтлари системаси асосан Ғарб
мамлакатлари томонидан
барпо этилган. Бу ташкилотлар ўз фаолиятида биринчи навбатда
мана шу давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олади. Бошқа
давлатлар жаҳон хўжалик интеграцияси
учун шаклланган
системадан фойдаланишга мажбурдир.
Халқаро
иқтисодий
муносабатлар
(ХИМ)нинг
трансформацияси (ўзгариши) – Ўтмишда савдо ва ишлаб
чиқариш ХИМнинг асоси бўлган эди. Ҳозирги вақтда
валюта-
молия муносабатлари олдинга чиқди. Капиталнинг ишлаб
чиқаришдан қочиши, банкларнинг
ХИМ марказига айланиши
жараѐнлари кузатилаѐтир.
Do'stlaringiz bilan baham: