Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Янги ғарбчилик – Россия геосиѐсатининг 90-йиллар бошидаги 
йўналиши. Бу таълимот Шарқий Европада емирувчи рол ўйнади, 
“қонуний элита”нинг ҳокимият тепасига чиқишига ва жиноят-
коррупция 
аралашган 
демократиянинг 
қарор 
топишига 
кўмаклашди. 
Япония. Госиѐсий (геоиқтисодий) код – Иқтисодий 
ривожланиш жиҳатидан жаҳонда иккинчи ўринда турадиган 
давлат. Жаҳон ишлаб чиқаришида Япониянинг ҳиссаси 10 %ни 
ташкил қилади. Осиѐ-Тинч океани минтақасида биринчи
постиндустриал мамлакат бўлиб, юксак технологиялар даврига 
кирган. Осиѐда иқтисодий жиҳатдан ягона улкан давлат бўлишига 
қарамай, минтақавий йўлбошчиликка даъво қилмайди. Энергетика 
ва табиий заҳиралари чекланганига қарамай, Япония ХХ асрнинг 
иккинчи ярмида меҳнатсеварлик намуналарини кўрсатди ва 
тараққиѐтда юксак суръатга эришди. Япония АҚШнинг ҳомийлиги 
остидадир ва минтақавий ҳукмронликка интилмаяпти. 
Япония. Цивилизация коди – “Кунчиқар мамлакати” миллий 
анъаналарга суянган ҳолда фаровонликка эришди. Японлар 
унчалик диндор эмас, уларнинг кўпчилиги ўзини айни вақтда ҳам 
синтоист, ҳам буддойи, ҳам христиан ҳисоблайди. Японлар учун 
нима мақсадга мувофиқ бўлса, ўша адолатлидир. Барқарорликка, 
мувозанат ҳолатига эришишга ва ижтимоий тенгликка интилиш
кескинликдан қочиш уларнинг асосий хусусиятларидир. Японияда 
ўта бой ва ўта камбағал кишилар жуда оз. Менежмент япон 
коллективизмига асосланади. 
Фирмада 
ишловчи 
кишилар 
орасидаги ўзаро муносабат худди оиладаги каби ташкил этилади. 
Японияни этник ранг-баранг ва прагматик мамлакат деса бўлади.
 Яширин жамиятлар – Сиѐсий, корчалонлик (иқтисодий), 
диний-мистик, интеллектуал ва бошқа ташкилотлар. Масалан, 
масонларнинг ложалари, талабалар биродарлиги ва ҳ.к. Асосида 
Интеллект (Ақл) ва Капитал турадиган ғарбий христиан 
цивилизацияларида олигархлар ва интеллектуалларнинг жаҳон 
клублари (масон ложалари ва орденлари) кенг ѐйилган. Жаҳон 
фитнаси ѐки бирлиги назарияси улар фаолиятига асос қилиб 
олинган. Бу назарияга мувофиқ, жаҳонни Капитал ва Интеллект 
бошқаради. Сиѐсатчилар ѐлланма хизматчилардир ва вақтинча 
сиѐсий ҳокимият тепасига чиқиш учун уларга реклама лозим. 
Каритал ва Интеллект вакиллари бундай рекламага муҳтож эмас.


514 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling