Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Яширин ижтимоий муносабатлар – Жисмоний шахснинг 
пора ѐки қулларча содиқлиги эвазига ижтимоий статусининг 
ошиши, давлат заҳираларидан фойдаланиш ҳисобига бойиши. 
Яширин ижтимоий муносабатлар Шарқий Европа мамлакатлари 
миллий хавфсизлигига таҳлика туғдиради ва православ 
цивилизациясининг ҳалокатига йўл очади. 
Яширин иқтисодий муносабатлар – Солиқлардан бош 
тортиш ва криминал иқтисодиѐт мавжуд бўлган иқтисодий 
“модел”. 
“Ўрта Европа” (Mitteleuropa) – Марказий Европа геосиѐсий 
концепцияси. Бу концепция Германиянинг қўшнилар ҳисобига ўз 
ҳудудини кенгайтиришга интилишини, Ўртаер денгизи ва Яқин 
Шарққа чиқиш имконига эга бўлишга уринишини акс эттиради. 
Ўрта океан – Н.Спайкменнинг атамаси. Европа ва Шимолий 
Америка учун ягона геосиѐсий макон сифатида Атлантика 
океанини кўрсатади. 
 “Ўқ минтақа” – Колумбдан олдинги Ўртаер денгизи; ҳозирги 
Россия. 
 Қадимги юнон тамаддуни – Ўртаер денгизи социомаданий 
системаси. Қадимги Юнонистон – фақат географик маконгина 
бўлиб қолмай, балки Ақл қуввати билан эришиладиган ҳолат 
ҳамдир. Буюк юнон тамаддуни Европа ва Осиѐга хос ютуқларни 
ўзида бирлаштирган эди. Юнон ижтимоий ва сиѐсий тафаккури 
учта буюк тушунчага: космос, шаҳар (полис) ва руҳга асосланган. 
Қитъа (Қуруқлик, Евроосиѐ) – Теллурократияни билдирувчи 
геосиѐсий атама. 
 “Қонуний элита” – Шарқий Европанинг трансформацияси 
даврида ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт юзасига чиққан маргинал ижтимоий 
қатлам. Ахлоқ қоидаларига риоя қилмайдиган, қонун йўл 
қўйганидан кўпроқ неъматларни қўпориб олишга қобилиятли 
жисмоний шахсларнинг ҳокимиятга кириши. 
 Қора денгиз бўғозлари – Геосиѐсатда, айниқса, Шарқ 
сиѐсатида Қора денгиз бўғозларини назорат қилиш ҳал қилувчи 
аҳамият касб этади. Биринчи Жаҳон уруши бошлангандан кейин 
1915 йилда махфий инглиз-француз-рус битими имзоланди. Бу 
битимга кўра, Истанбул ва Қора денгиз бўғозлари Россия 
империяси таркибига кириши керак эди. Аммо кейинги воқеалар бу 
режани амалга оширишга халақит берди. 1936 йилда Монтрѐда 
(Швейцария) СССР, Туркия, Франция, Болгария, Руминия, 


515 
Югославия, Греция, Австралия ва Япония иштирокида Қора денгиз 
бўғозларининг режими ҳақида конференция бўлиб ўтди. 
Конференцияда 1922-1923 йиллардаги Лозанна конференциясининг 
қарорлари қайта кўрилди ва Туркияга Бўғозлар зонасини янгидан 
ҳарбийлаштириш, ремилитаризация қилиш ҳуқуқи берилди. Барча 
мамлакатларнинг савдо кемалари тинчлик вақтларида ҳам, уруш 
вақтларида ҳам бўғозлардан эркин ўтиш ҳуқуқига эга. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling