Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Ташқи яримой (ѐки орол яримойи) Талассократик таъсир 
зонасига кирувчи геосиѐсий маконни (Буюк Британия, Шимолий ва 
Жанубий Америка, Жанубий Африка, Япония) билдирувчи атама. 
Ҳозирги вақтда – атлантизмнинг стратегик назорати остидаги зона. 
Тейлор П.Ж.Британия географи, геосиѐсатда геоиқтисодий 
йўналиш асосчиларидан бири. 1982 йилдан бери чоп этилаѐтган 
халқаро “Сиѐсий география” журналининг муассисларидан бири ва 
биринчи муҳаррири. У халқаро муносабатлар системасида мутлақ 
раҳнамо бўлган давлатларнинг геосиѐсий гегемонлиги масаласини 
тадқиқ қилди.Тэйлор “геосиѐсий код” тушунчасидан кенг 
фойдаланди. Код миллий манфаатлар, таъсир доираси, қўшни 
мамлакатлар билан муносабатлар ва ташқи олам билан ўзаро 
таъсирнинг бутун соҳаларини ўз ичига олади. Олим жаҳон 
тартиботи трансформациясида геосиѐсий жўшқинлик (динамика) 
тушунчасини илмий истилоҳга киритди ва сиѐсатнинг глобал, 
миллий-давлат ва маҳаллий даражаларини узвий боғлаб, 
Валлерстайннинг “дунѐ-систем” ѐндашувини чуқурлаштирди. 
Телекоммуникация – Маълумотларни рақамли усулда узатиш 
ва коммуникациясига асосланган, риштали-оптик ва космик алоқа 
каналларига мўлжалланган алоқа воситаси. Телекоммуникация 
давлатнинг муҳим стратегик заҳираларидан биридир. 
Теллурократия (юнонча: tellus – ер ва kratos – ҳокимият, 
куч, қудрат ) – Очиқ денгизлардан узоқ жойлашган давлатларнинг 
қитъа қудрати.
“Темир парда” – Социалистик лагерни яккалаб қўйиш 
режими. Бу ғоя У.Черчиллга оиддир. У 1946 йил 5 мартда 
АҚШнинг Фултон шаҳрида сўзга чиқиб, Европага коммунистик 
таҳдид мавжудлиги тўғрисида огоҳлантирган эди. 
 Теософия – Универсал дин доктринаси. XIX аср охири ва ХХ 
аср бошларида Ғарб мамлакатлари, Ҳиндистон ва Россияда бу 
таълимотнинг издошлари кўп бўлган. “Теософия жамияти”ни 
яратган Елена Блаватская қудратли коинот энергиясини ўзида 
жамлашга қодир бўлган инсонни “макрокоинотдаги микрокоинот” 
(“катта оламдаги кичик олам”) деб атаган. Теософия битмас-
туганмас маънавий қувват манбаи асосида жаҳонни универсал 
ташкил этишни таклиф қилади. 


497 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling