Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Совет цивилизацияси – Коммунистик партия раҳбарлигида, 
кўпдан-кўп кишиларни қурбон этиш ҳисобига яратилган 
цивилизация. Бу цивилизацияда кишиларга нисбатан кўп ижтимоий 
кафолатлар (текин турар жой, медицина хизмати, таълим ва ҳ.к.лар) 


492 
берилган, лекин улар иқтисодий эркинликдан ва асосий кўпчилиги 
мустақил фикрлашдан маҳрум этилган. Собиқ Совет Иттифоқида 
анъанавий жамият йўқ қилинди, лекин фуқаролик жамияти барпо 
этилмади. Йўқ қилинган жамоалар ва табақалар, заифлашган оила 
ўрнини “партия”, “касаба уюшмаси”, “комсомал” каби уюшмалар 
олди. АҚШдан фарқли ўлароқ, яқин ўтмишда “денгиздан 
денгизгача чўзилган” улкан давлат бўлган Россия империяси 
(СССР) Узоқ Шарқда иқтисодий ва технологик марра барпо эта 
олмади. Натижада у Осиѐда геосиѐсий мавжудлигини йўқотибгина 
қолмади, балки мамлакатнинг ҳудудий бутунлигини ҳам хавф 
остида қолдирди. 
 “Совуқ уруш” – Улкан давлатларнинг 1946-1991 йиллардаги 
ҳарбий-сиѐсий ва иқтисодий қарама-қаршилиги. 
Социал-дарвинизм – Дарвинизмни ижтимоий фанлар ва 
геосиѐсий назарияларга татбиқ этиш. Бу оқим географик 
детерминизм билан бир қаторда анъанавий геосиѐсатнинг 
негизларидан биридир. Ижтимоий ва биологик организмлар 
ўртасида аналогиялар қилади. Табиий танланиш ва яшаш учун 
кураш назариясини сиѐсий системаларга татбиқ қилади. 
Социал 
стратификация – П.Сорокиннинг айтишича
аҳолининг иерархияли рутбалар доирасида синфларга бўлиниши. 
Унинг моҳияти жамият аъзолари ўртасида ҳуқуқ ва имтиѐзлар, 
масъулият ва вазифалар, ҳокимият ва таъсир кучи тенг 
бўлинмаслигидан иборат. Социал стратификация учта: иқтисодий, 
сиѐсий, профессионал шаклларнинг мавжудлигида ўз аксини 
топади. 
Социал стратификация назарияси – АҚШ социологи 
Питирим Сорокиннинг таълимоти. Бу таълимотга кўра, чексиз 
иқтисодий тараққиѐтнинг кўпдан-кўп тарихий “қонуниятлари”
асоссиз бўлиб чиқди. Тарих башариятнинг гуллаб-яшнаш ѐки 
таназзул томон кетаѐтганини аниқ тасдиқлаш учун асос бермайди.
Рўй бераѐтган сиѐсий, иқтисодий ва бошқа жараѐнлар, масалан, 
монархиядан республикага, диктатурадан демократияга ѐки 
буларнинг тескариси бўлган жараѐнлар доимо бир йўналишда 
содир бўлмайди, яъни улар мутлақ характердаги тенденция эмас. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling