Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Ривожланаѐтган мамлакатлар – Индустриал ривожланган 
мамлакатлардан ортда қолган давлатлар. Улар янги индустриал 
мамлакатлар, нефть экспорт қиладиган мамлакатлар ва ҳ.к.ларга 
бўлинади. 
Ривожланиш 
жойи 
концепцияси 
– 
П.Савицкийнинг 
таълимоти. Ривожланиш жойи (ѐки ватани) – мазкур халқ 
этномаданий бирлик сифатида шаклланган ва атроф муҳитга 
ўрганган ландшафтларнинг такрорланмас тарзда бирикувидир. 
Савицкий “Рус тарихи ҳақида геосиѐсий қайдлар” асарида Россия 
ва Евроосиѐнинг геоэтник бирлиги ғоясини илгари сурган эди. 
 Россия-Америка муносабатлари (“оғирлик категориялари”) 
– Совет Иттифоқи парчалангандан кейин АҚШ ва Россия 
муносабатларида 
йўлбошчиларнинг 
“шахсий 
дўстлиги” 
категорияси устунлик қилмоқда. Бу иш шу чоққача жаҳон 
сиѐсатида бўлмаган. Россиянинг иккинчи ядро давлати статусини 
сақлаб туриши мамлакатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни 
таъминламоқда. Бошқа “оғирлик категориялари”да Россиянинг 
кўрсаткичлари АҚШга қараганда жуда паст. XXI аср бошида 
Россия аҳоли сони жиҳатидан АҚШдан (281 миллион киши) икки 
баробар, йиллик федерал бюджет ҳажми жиҳатидан (70 миллиард 
доллар) 26 марта орқада қолди. Мудофаа харажатларига Россия (9 
млрд. доллар) АҚШга қараганда 42 баравар кам, таълимга (2,6 млрд 
доллар) эса 217 баравар кам маблағ ажратяпти. Аҳоли жон бошига 
йиллик даромад кўсаткичи бўйича Россия АҚШдан (30 минг 
доллар) 30 баробар орқада қолди. 
Россия. Геосиѐсий код – Энг катта ҳудудга эга бўлган буюк 
давлат. Ядро қуроли Россияга буюк давлат статусини таъминлаган 
асосий омил бўлди ва Ғарб бу билан ҳисоблашишга мажбур. Россия 
– Ғарбий Европа, Шимолий Америка ва Осиѐ-Тинч океани 
минтақасидаги иқтисодий ва технологик тараққиѐт жаҳон қутблари 
ўртасида оралиқ позицияда турадиган Евроосиѐ давлатидир. 
Жаҳонда энергия манбалари жиҳатидан энг йирик давлатдир. 
Геосиѐсий қудрат ўлчамлари мажмуи нуқтаи назаридан бу давлат 
халқаро муносабатларнинг кўпгина жараѐнларига таъсир ўтказишга 
қодир. Россия сиѐсий маконида ривожланишнинг трансмиллий 


489 
(янги либерал), миллий-давлат ва империя моделлари ўртасида 
кураш бораѐтир. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling