Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Протекторат (лат: protectio – ҳимоя, ҳомийлик)


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Протекторат (лат: protectio – ҳимоя, ҳомийлик) – заиф 
давлатларнинг қудратлироқ минтақавий ѐки жаҳон давлатларига 
қарамлик шакли. 
Ракета ҳужумига қарши мудофаа – АҚШ ва Совет 
Иттифоқида ишлаб чиқилган ракетага қарши мудофаа системаси. 
1972 йилда СССР ва АҚШ ўртасида ракета ҳужумига қарши 
мудофаа системасини чеклаш тўғрисида Шартнома имзоланган эди. 
Кейинчалик кичик Ж.Бушнинг ташаббуси билан АҚШ бу 
Шартномадан чичиб кетди. 
 Ратцель Фридрих (1844-1904) – немис географи, этнографи ва 
социологи. Уни геосиѐсатнинг отаси дейишади. Ратцель томонидан 
илгари сурилган илмий таълимот унинг “Давлат кенгайишининг 
макон қонуни” (1896), “Сиѐсий география” (1897) ва “Денгиз 
халқлар қудратининг манбаи” (1900) асарларида баѐн этиб 
берилган. Ратцель “ҳаѐтий макон” назариясининг асосчисидир. 
 Реал суверенитет – Давлатнинг мустақил равишда ўз ички, 
ташқи ва мудофаа сиѐсатини белгилаш, шартномаларни тузиш ѐки 
бекор қилиш, бошқа стратегик қадамлар ташлаш салоҳияти. 
 Реформация – Европада XVI асрдаги диний-сиѐсий ҳаракат, 
виждон эркинлиги учун кураш. Ғарбий Европа цивилизациясининг 
қарор топишида Реформация алоҳида рол ўйнади. Инсоннинг 
шахсий виждонига эътибор Реформацияга характерлидир. 
“Рим клуби” – Халқаро ноҳукумат ташкилоти. У ХХ асрнинг 
70-йилларидан глобал ривожланиш истиқболларини фаол ўрганиб 
келмоқда. 1968 йилда Римда ташкил этилган бу ташкилотга ўнлаб 
олимлар, жамоат ва сиѐсат арбоблари, йирик бизнесменлар ва 
молиячилар аъзо бўлиб кирган. “Рим клуби” маърузаларида жамият 
тараққиѐтининг мавжуд тенденциялари сақланиб қолган тақдирда 


487 
“глобал фалокат” муқаррар эканлиги асослаб берилган. Клуб 
томонидан “Шимол – Жануб” геосиѐсий концепцияси 
шакллантирилган. Бу концепцияга кўра, саноати ривожланган 
Шимол билан ривожланаѐтган мамлакатлар ва Хитойни ўз ичига 
оладиган жануб ўртасидаги конфликт глобал инқирозлар ва 
зиддиятларнинг асосий сабабидир. “Рим клуби” қатнашчилари 
турли ижтимоий-иқтисодий системага мансуб бўлган давлатларни 
конвергенцияга (яқинлашишга, қарама-қаршиликларни барҳам 
топтиришга) ундадилар. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling