483
қўйиш эвазига компенсация қилинади.
Советлардан кейинги
маконда вужудга келган кўпгина янги мустақил давлатларга ана шу
хусусият хос.
Оккультизм (латинча: occultus – махфий) – Ҳодисаларнинг
умумий яширин алоқалари тўғрисидаги таълимот.
Олигархия (юнонча: oligarchia – озчиликнинг ҳокимияти) –
Молия, савдо ва саноат капитали намояндалари бўлган
озчиликнинг сиѐсий-иқтисодий ҳукмронлиги.
Олдини олиш учун зарба бериш стратегияси – Ядро
конфликтида тўсатдан зарба бериш омилидан
фойдаланиш, рақибга
биринчи бўлиб зарба бериш. “Совуқ уруш” йилларида АҚШ ва
СССРнинг асосий ҳарбий доктринаси бўлган. Ҳозирги вақтда АҚШ
геосиѐсий “ѐвуз ўқ”қа киритилган
мамлакатларга нисбатан бу
доктринани тиклади.
“Олдини
олиш учун интервенция” доктринаси –
Американинг XXI аср бошидаги геосиѐсий доктринаси. Бу
доктрина ҳарбий куч ѐрдамида “америка қадриятларини” ѐйиш ва
жаҳоннинг стратегик (энергетика) заҳираларини
назорат остига
олиш мақсадини кўзлайди. Мазкур доктрина геосиѐсий “ѐвузлик
ўқи”га киритилган мамлакатларга “олдини олиш учун” зарбалар
беришни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: