485
хусусиятлари
билан
боғлаб
тушунтирадилар.
Ер
геодинамикасининг гравитацион-конвенция моделига мувофиқ,
Шарқий Африка остидаги мантиядан чиқаѐтган ѐйилувчи оқимлар
Евроосиѐ ва Гондва (Африка, Кичик Осиѐ, Ҳиндистон) қитъалари
плиталари яқинлашишининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлган.
Перманент инқилоби назарияси – Лев Троцкийнинг тўхтовсиз
инқилоб геосиѐсий назарияси (1905). Бу назарияга мувофиқ,
инқилобнинг буржуа босқичини амалга оширган Россия
пролетариати инқилобнинг социалистик босқичида жаҳон
пролетариатининг ѐрдами билангина буржуазия устидан узил-кесил
ғалаба қозониши мумкин. Совет ҳокимиятининг пролетар
инқилобини Европага экспорт қилиш ҳаракатлари 1919
йилда
чиппакка чиққач, Троцкий бу назариянинг геосиѐсий йўналишини
Шарққа буришни таклиф қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: