Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Минтақавий геосиѐсатБунда давлат эмас, балки ҳудуд 
зиддияти мавжуд бўлган “ички геосиѐсат” объект ҳисобланди.
“Геродот” журналининг ношири И.Лакостнинг янги француз 
геосиѐсати мактаби томонидан минтақавий геосиѐсатга асос 
солинган. 
Минтақавий икки қутблиликИкки давлат ва уларнинг 
иттифоқчиларининг минтақада геосиѐсий ва геоиқтисодий таъсир 
борасида олиб борадиган кураши. 
Минтақавийлаштириш – Социомаданий (маънавий-ахлоқий, 
диний ва б.) омилларнинг яқинлиги асосида давлатлараро 
иқтисодий ва бошқа бирлашмаларнинг шаклланиш ва ривожланиш 
жараѐни. 
Минтақашунослик – Ишлаб чиқарувчи кучларни ҳудудий 
ташкил этишнинг геосиѐсий ва геоиқтисодий омиллар таъсири 
остида ўзгариши (трансформацияси)ни ўрганадиган фан. 
Мондиализм (французча: monde – жаҳон) – Барча давлатлар 
ва халқларни ягона жаҳон тузилмасига қўшиб юбориш ва “Жаҳон 
Ҳукумати”ни бунѐд этишдан иборат геосиѐсий мафкура. Бу 
мафкура ирқий, диний, этник, миллий ва маданий чегараларни йўқ 
қилишни, корчалонлик фаолиятининг трансмиллий субъектлари 


480 
томонидан жаҳон хўжалик системасини шакллантиришни назарда 
тутади. Жаҳон инқилоби, “Америка асри”, капитализм ва 
социализмнинг конвергенцияси (қўшиш, яқинлашиш) ғояларида ўз 
аксини топган. 
Монро доктринаси – АҚШ ташқи сиѐсатининг тамойиллари 
бўлиб, АҚШ президенти Жеймс Монронинг (1758-1831) 
Конгрессга 1823 йил 2 декабрда йўллаган мактубида эълон 
қилинган. Бу тамойилллар Муқаддас Иттифоқнинг Латин 
Америкасига ҳужум қилиш таҳдиди муносабати билан ишлаб 
чиқилган эди. Доктринада Европа ва АҚШ ўртасида жаҳонда 
таъсир доираларини бўлиб олиш тамойили ўз аксини топган. 
Монро доктринасига мувофиқ, Латин Америкасида бош рол 
АҚШга тегишли бўлиши лозим.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling