Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Силикон водийси – Юксак технологияларнинг жаҳон қутби, 
жаҳонда биринчи ва энг йирик технополис (техношаҳар). ХХ 
асрнинг 50-йилларида АҚШнинг Калифорния штатида Сан-
Франциско яқинида барпо этилган. Бу ерда университет (Стенфорд 
университети) илм-фани билан электрон ва авиакосмик 
маҳсулотлар чиқарадиган фирмаларнинг ҳамкорликдаги фаолияти 
ташкил этилган. АҚШ ялпи миллий маҳсулотининг катта қисми 
Силикон водийсида ишлаб чиқарилади. Бу юксак даражада 
ривожланган мамлакатларнинг ана шундай кўрсаткичига тенг 
келади. Силикон водийси – давлат ичидаги давлат бўлиб, энг 
ривожланган 12 давлат қаторига қўшилиши мумкин. Бу ерга ақл ва 
капитал, бизнесменлар ва дастурчилар йиғилган, бу ерда келажак 
компьютер технологиялари яратилмоқда. Силикон водийси 
“Тангридай яратиш, қиролдай бошқариш, қулдай ишлаш керак” 
деган тамойил асосида яшамоқда.
Симметрик муносабатлар – Халқаро муносабатлар шакли
бунда бир мамлакатдаги ҳодисалар иккинчи мамлакатнинг ички 
сиѐсатида акс этади. АҚШда яҳудий лоббисининг таъсири 
чекланган Республикачилар партиясининг ҳокимият тепасига 
келиши Россияда яҳудийлар бизнесига ҳужум бошланишига олиб 
келди. Яҳудийлар асосий роль ўйнайдиган Демократлар партияси 
даврида бу иш юз бермаган бўларди. 
Совет геосиѐсати – Ленин ва Сталин геосиѐсати фарқланади. 
Ленин геосиѐсатининг асосига жаҳон пролетар инқилоби ғояси 
қўйилган эди. Сталин геосиѐсати Совет Иттифоқининг геосиѐсий 
қудратини вужудга келтириш ва социалистик лагер ҳудудларини 
кенгайтириш заруриятидан келиб чиққан. Бу иккита турлича 
ѐндашув давлат раҳбарларининг норасмий номида ўз аксини 
топган эди. Ленинни “жаҳон пролетариати доҳийси” деб аташган 
бўлса, Сталинни “халқлар отаси” дейишарди. Совет давлатининг 
кейинги раҳбарларида геосиѐсий тафаккур бўлмаган ва улар давлат 
қудратидан ҳокимият учун курашда фойдаланганлар. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling