493
заҳиралардан фарқли ўлароқ, социомаданий ҳудудлилик фақат
маърифатли ирода томонидан амалга оширилиши мумкин.
Соҳил зонаси – 1. Табиий, иқтисодий, демографик ва бошқа
жараѐнларнинг ўзаро интенсив ҳаракати
билан характерланадиган
қуруқлик-денгизнинг туташув зонаси. 2. Кенг талқин қилинадиган
геосиѐсий тушунча. Анъанавий геосиѐсатда – Денгиз ва Қуруқлик
қарама-қаршилигининг туташув зонаси, геосиѐсий
экспансия
(Римланд) учун олдинги марра. Геоиқтисодиѐтда – турли хўжалик
системалари (масалан, эркин иқтисодий зоналар) орасидаги
туташув зонаси.
Спайкмен Николас (1893-1943) – Американинг 1930-1940
йиллардаги геосиѐсатининг атоқли назариѐтчиси. У адмирал Мэҳен
назариясининг давомчисидир. Йел университетининг Халқаро
муносабатлар институтига раҳбарлик қилган. Геосиѐсатга
миллий
хавфсизлик манфаатлари йўлида самарали халқаро сиѐсат ишлаб
чиқишга имкон берадиган таҳлил методи сифатида қараган. Унинг
1944 йилда нашр этилган “Жаҳон географияси”
китобида
“Ҳартланд-Римланд” геосиѐсий таълимотининг асосий қоидалари
баѐн этилган. Олимни “америка Ҳаусҳофери” деб аташган.
СССРда қайта қуриш (1985-1989) – Совет тоталитар
системасини ислоҳот қилишга қаратилган сиѐсий йўл. Қайта қуриш
мамлакат ички ҳаѐтида ошкораликка, фикрлар хилма-хиллигига ва
жаҳонда “совуқ уруш”нинг тугашига олиб келди.
Шунингдек,
қайта қуриш СССРнинг парчаланишига олиб келган асосий
сабаблардан бири бўлди.
СССРнинг геосиѐсий доктриналари – Жаҳон инқилоби
доктринаси 1930 йилларда алоҳида
олинган бир мамлакатда
социализм қуриш сиѐсатига алмаштирилди. Иккинчи жаҳон
урушидан кейин СССР ядро қуролига эга бўлган улкан давлатга
айланди. Бу давлатнинг ташқи сиѐсий
доктринаси душманга
олдини олувчи (превентив) зарба бериш мумкинлигини,
социалистик лагерни ҳимоя қилишни ва Учинчи дунѐ
мамлакатларидаги
аксилимпериалистик
миллий-озодлик
ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни кўзда тутар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: