Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Талассократия (юнонча: talassa – денгиз ва kratos –


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Талассократия (юнонча: talassa – денгиз ва kratos – 
ҳокимият) – Ҳарбий-денгиз ва савдо флотига эга давлатларнинг 
денгиз қудрати. 


495 
“Тамаддунлар тўқнашуви” – Америкалик сиѐсатшунос 
Сэмюэл Ҳантингтоннинг концепцияси. Бу концепцияга кўра, икки 
қутбли дунѐ системаси барҳам топгандан кейин христиан ва ислом 
цивилизациялари тўқнашуви мумкин эмиш. Этномаданий 
минтақавийлик 
тенденциялари 
ва 
этнослараро 
маргинал 
конфликтлар анъанавий ахлоқ, тарих ва маданиятда мавжуд 
тафовутларга боғлиқ. Ҳантингтоннинг айтишича, Ғарбнинг 
ҳукмронлиги поѐнига етади. Ғарб маданияти ва қадриятлари бутун 
дунѐ учун универсал бўлиши мумкин эмас. Бунга уринишлар жуда 
оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. 
 Тарихий тараққиѐт концепцияси – Тарихий тафаккур 
назариясида 
тарихий 
тараққиѐтнинг 
иккита 
концепцияси 
шаклланган. Жаҳон тарихий концепцияси (И.Гердер, К.Ясперс ва 
б.) ягона умуминсоний маданиятни шакллантиришни асослаб 
берган. Маданий тарихий концепция (Г.Рюккерт, И.Данилевский, 
К.Леонтев, О.Шпенглер, А.Тойнби, П.Сорокин, Л.Гумилев) ягона 
умуминсоний маданиятни инкор қилади. Бу назария этносферани 
ѐши чекланган маданиятлар (цивилизациялар) мажмуи сифатида 
тақдим этади.
 Тарихнинг географик ўқи (ѐки Ҳартланд) – Х.Макиндернинг 
атамаси бўлиб, жаҳон геосиѐсий маконида марказий ўрин 
тутадиган Евроосиѐнинг қитъа ичи ўқ майдонини билдиради. 
Макиндернинг фикрича, ўрта ўқни эгаллаш жаҳон ҳукмронлигига 
йўл очади. Турли даврларда Шарқий Европа ва Совет Иттифоқини 
Ҳартланд деб аташган. 
 “Тарихнинг ўлими” – Америка сиѐсатшуноси Ф.Фукуяманинг 
концепцияси. Концепция икки қутбли дунѐ тартиботининг 
ҳалокатидан кейин давлатнинг энг оқилона шакли сифатида Ғарб 
типидаги либерал демократиянинг “тўла ва узил-кесил” ғалабаси 
ғоясига суянади. Бу концепция “совуқ уруш” тугаганидан кейин 
неолиберал романтизми тўлқинида пайдо бўлди, лекин замон 
синовига бардош бера олмади. Ф.Фукуяма “Тарихнинг ниҳояси ва 
охирги инсон” китобида (1992) жаҳон тарихида содир бўлган 
фундаментал ўзгаришларни тилга олган. ХХ аср мафкуравий 
зўравонлик билан ўтди. Аср мобайнида либерализм мутлақ 
монархия, жаҳонни ядро уруши жаҳаннами қаърига улоқтириш 
билан таҳдид этаѐтган большевизм, фашизм ва янги марксизм 
билан курашишга мажбур бўлди. Фақат аср охирига келиб 
капитализм ва социализмнинг конвергенцияси (яқинлашиш, 


496 
бирлашиш) ўрнига яна ғарб либерал демократияси тантанаси даври 
бошланди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling