Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet238/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Криминал иқтисодиѐт қутблари Суверен давлатлар 
томонидан назорат этилмайдиган ерлар. Масалан, Осиѐда “Олтин 
учбурчак”, Колумбиянинг Меделин наркокартели томонидан 
назорат этиладиган ҳудудлари, Анголанинг жануби ва ҳ.к. 
Криминал (мафия) глобаллашуви – Глобаллашув ва мафия 
субмаданиятларининг қўшилиб кетиши, жиноий иқтисодиѐтнинг 
ягона жаҳон майдони шаклланиши. Бу ерда этник гуруҳлар ўзига 
хос трансмиллий корпорация сифатида майдонга чиқади. Бундай 
гуруҳлар орасида сони ва уюшганлиги жиҳатидан Хитой 
триадалари алоҳида ажралиб туради. 
Криминал “уйғониш” – Жиноий бизнесни кенгайтириш ва 
шахсий эркинликни сақлаш учун демократик институтлардан 
фойдаланиш. Коррупция қулоч ѐйган камбағал давлатларда жиноят 
содир этган ҳар қандай жисмоний шахс (масалан, айниқса катта 


473 
миқдорлаги умумхалқ мулкини “хусусийлаштириб олган” шахс)
демократик процедуралар ѐрдамида (моҳир адвокат кўмагида ѐки 
қонунчилик органига сайланиш йўли билан) жазодан қутулиши ва 
озодликда қолиши мумкин.
 Куч ишлатиш сиѐсати – Бир давлат (ѐки давлатлар блоки) 
томонидан бошқа давлат (ѐки давлатлар гуруҳи)га нисбатан ҳарбий, 
ҳарбий-техник, иқтисодий ѐки демографик жиҳатдан устунлигини 
намойиш қилиш асосида ўтказиладиган сиѐсат.
 Кучлар 
нисбати – Рус геосиѐсатчиси К.Сорокиннинг 
таърифига мувофиқ, бу, бир томондан, йўналиши ва оқими кучига 
кўра турлича экспансияларнинг ўзаро ҳаракати, иккинчи томондан, 
турли даражада ва турли пландаги ҳамкорликнинг натижасидир. 
Нисбат турли кучларнинг тенглиги эмас, балки уни белгиловчи 
барча элементларнинг ўзгаришига боғлиқ динамик мувозанатидир. 
Кўпўлчамли коммуникация макони – Кўпўлчамли Катта 
Маконлар назариясининг асосий тушунчаларидан бири. Табиат ва 
жамиятдаги миқѐси турлича жараѐнларнинг стратификацияси 
(туташуви) натижаси. Турли миқѐсдаги жараѐнларнинг туташуви 
динамикаси кўпўлчамли коммуникация маконида кўп зоналарнинг 
пайдо бўлишига олиб келади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   234   235   236   237   238   239   240   241   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling