Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 Кондратьев-Валлерстайн модели – Геосиѐсатни жаҳон 
иқтисодиѐти билан боғлашга кўмаклашади. Моделга кўра, 
гегемония даври 3 босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқич 
(“юксалаѐтган” гегемония) буюк давлатларнинг раҳнамолик учун 
геосиѐсий кураши билан характерланади. Янги технологик ютуқлар 
жамланган давлат узоқ муддат давомида иқтисодий устунликка 
эришади. Иккинчи босқичда жаҳон иқтисодиѐтида умумий таназзул 
юз беради. Бу экспансия имкониятларини жуда чеклаб ташлайди. 
Бироқ юксалаѐтган давлат ўз технологик, ишлаб чиқариш ва савдо 
устунликларини ишга солиб, ўз манфаатларини ҳимоя этишга 
қодир бўлди ва гегемонлик жиҳатидан етукликка эришади. Жаҳон 
молия маркази унга кўчиб ўтади ва “чинакам гегемонлик” даври 
бошланади. Ташқи бозорда юксак рақобат салоҳиятига эга бўлган 
гегемон жаҳон иқтисодиѐтининг очиқ бўлиши ва савдо эркинлиги 
тарафдори сифатида майдонга чиқади. Якунловчи босқич 
(“гегемоннинг қулаши”) ишлаб чиқариш самарадорлигининг 
пасайиши ва кучга тўлаѐтган рақибларга қарши протекцион 
чораларни тобора кўпроқ қўлланиш билан характерланади. 


471 
 Кондратьевнинг 
жаҳон конъюнктураси давралари – 
Жаҳоннинг иқтисодий ва технологик тараққиѐти қонунга мувофиқ 
эканини 
билдиради. 
Давралар 
жаҳон 
хўжалиги 
етакчи 
соҳаларининг юксалиши ва пасайишини акс эттиради. Ҳар бир 
давра 40-60 йилни ўз ичига олади. 
Консерватив инқилоб – “сўл” иқтисодиѐт ва “ўнг” сиѐсатни 
бириктириш, 
миллий-консерватив 
ва 
социал-инқилобий 
элементларни қўшишдан иборат “учинчи йўл” мафкураси. 
Конспирологиятарихдаги фитналар, махфий жамиятлар ва 
мистик омиллар ҳақидаги фан. 
Континентализм – Россия, Германия ва қисман Франциядаги 
геосиѐсий 
мактаблар. 
Бундай 
мактаблар 
инглиз-саксон 
мамлакатларида йўқ; атлантизмнинг зидди.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling