Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Континентал блок” концепцияси
- Конфликт (зиддият)
- Конфликтология
- Корея уруши (1950-1953)
“Континентал блок” – Берлин – Москва – Токио геосиѐсий
ўқи. Катта континентал Евроосиѐ иттифоқи ғояси немис геосиѐсатчиси К.Ҳаусҳоферга оиддир. Бу ғояни Япония бош вазири К.Фумимаро зўр иштиѐқ билан қўллаб-қувватлаган.Ҳаусхофернинг тавсия мактуби билан Токиога келган совет разведкачиси Рихард Зорге бу икки шахс ўртасида алоқачи ролини ўйнаган. Германия СССРга ҳужум қилганидан кейин континентал блок ғояси амалга ошмай қолган. “Континентал блок” концепцияси – Немис геосиѐсатчиси К.Ҳаусҳофернинг жаҳонда юз берган сиѐсий ўзгаришларни ҳисобга оладиган таълимоти. Олим Буюк Британиянинг ўтмишдаги қудратининг заифлашиши Марказий Европанинг таянчи бўлиб чиққан Германия етакчи ўрин тутадиган янги европа тартиботини шакллантириш учун қулай шароит яратди, деб ҳисоблаган. Ҳаусҳофер Шарққа герман экспансиясининг бош йўналиши сифатида қараган. Шарқнинг ҳаѐтий маконини тақдир Германияга эҳсон этганига унинг ишончи комил эди. бу геосиѐсат немис фашизмининг расмий доктринасига айланди. Конфликт (зиддият) – Қарама-қарши манфаатлар ва мақсадларнинг тўнашуви. Классик геосиѐсатда конфликт халқаро муносабатларнинг марказига қўйилади. Ҳарбий-сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа конфликтлар фарқланади. ХХ аср охирида этномиллий ва этноконфессионал конфликтлар кенг тарқалди. Иқтисодий “ҳаѐтий манфаатлар”, айниқса, нефт ва газга бой минтақаларда йирик конфликтлар тез-тез чиқиб туради. 472 Конфликтология – Жамият ҳаѐтида конфликтларнинг ролини ўрганувчи илмий йўналиш. Конфронтация – Ҳарбий-сиѐсий, иқтисодий ва бошқа манфаатларнинг тўқнашуви ѐки қарши туриши. Корея уруши (1950-1953) – Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги уруш. АҚШ ва Ғарбнинг бир қанча давлатлари Жанубий Корея, совет учувчилари ва хитой кўнгиллилари Шимолий Корея (Корея Халқ-Демократик Республикаси) томонида туриб урушда иштирок этдилар. Уч йил давом этган урушда томонларнинг ҳеч бири ғалаба қозонмади. Коррупция – Ғаразли шахсий ва корпоратив мақсадларга эришиш учун жисмоний ва ҳуқуқий шахслар ўртасида ўрнатилган муносабатлар. Коррупция ҳар бир давлатда ўзига хос бўлади. Масалан, Хитойда коррупция асосан қуйи ва ўрта даражада мавжуд, ҳокимиятнинг юқори доираларида коррупция кўп учрамайди. Коэн Сол – Америка географи, машҳур “Бўлинган дунѐда география ва сиѐсат” (1963) китобининг муаллифи. Коэн геостратегик зоналар ва уларга мос келувчи геосиѐсий минтақалар моделини таклиф этди. Совет Иттифоқини Римландда (Евроосиѐнинг соҳил зонасида) “тийиш сиѐсатини” олим от қочиб кетганидан кейин отхона эшигини қулфлашга ўхшатган эди. Коэн икки қутбли дунѐ тартиботи парчаланиши ва иқтисодий, сиѐсий, маданий белгилари ўхшаш бўлган минтақаларнинг роли ошиши мумкинлигини асослаб берган олимлардан бири эди. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling