464
ҳал қилишнинг зарурий шартидир. Мавжуд конвенциал чегаралар
Жаҳон океанида қанча океан бор, деган асосий масалани очиқ
қолдирмоқда.
Жаҳон олтини – 1944 йилда Бреттон-Вуд системаси қабул
қилинганидан кейин умумий эквивалент сифатида ўртага чиққан
олтин ХВЖ билан бирга халқаро валюта-молия бозорида тартибни
таъминлади. АҚШ 1971 йилда валютани
олтинга алмаштиришни
бекор қилгандан кейин у оддий товарга айланди. Товар айланмаси
ҳажмининг қиймати олтин массасидан анча ошиб кетгани классик
стандартдан воз кечиш сабабларидан бири бўлди. Ҳозирги вақтда
уч қутбли валюта системаси шаклланди. Мамлакатларнинг
кўпчилиги ўз молиявий заҳираларини доллар, евро ѐки иена
шаклида сақламоқда. Бутун тарих мобайнида тахминан 135 минг
тонна олтин олинган. Унинг 56 минг тоннаси жаҳон банк
системасида, 63 минг тоннаси
заргарлик буюмлари шаклида
сақланмоқда. Ҳозирги вақтда бу валюталарни олтин билан
таъминлаш учун етарли. Бироқ АҚШнинг миллий валютасининг
(доллар) фақат 4 фойизигина олтин билан таъминланган. Ғарбнинг
ҳарбий-сиѐсий, иқтисодий ва илмий-техника қудрати жаҳон
валюта-молия системаси барқарорлигининг асосий кафолатидир.
Шунинг учун ҳам террорчиларнинг Ғарбнинг савдо-молия қудрати
тимсолларидан бири бўлган АҚШдаги Жаҳон
Савдо Марказига
ҳужумидан кейин кўпгина мамлакатлар миллий валюталари
долларга боғлиқ экани сабабли ташвишлана бошладилар,
олтин
стандартга қайтиш тарафдорлари сони кўпайди.
Do'stlaringiz bilan baham: