Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Жаҳон давлатларининг йўлбошчилиги босқичлари


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Жаҳон давлатларининг йўлбошчилиги босқичлари – Ғарб 
социологи И.Валлерстайн томонидан гегемонликнинг 3 босқичи 
кўрсатилган: Ҳар бир босқич уч фазадан: жаҳон уруши, буюк 
давлатнинг гегемонлиги ва унинг таназзулидан иборат бўлади. 
Гегемонликнинг Голландия босқичи 1618 йилдан 1672 йилгача, 
Британияники – 1792 йилдан 1896 йилгача давом этди, Америка 
гегемонлиги 1914 йилда бошланди.
Жаҳон диаспоралари – Аҳоли сонига кўра хитой (200 млн.), 
рус (25 млн.), яҳудий (12 млн.), шунингдек украин ва ирланд 
диаспоралари алоҳида ажралиб туради. Йирик диаспоралар жуда 
актив фаолият юритиши билан характерланади. Европада 
судхўрлик ва банк капиталининг оѐққа туришида яҳудий 
жамоалари муҳим роль ўйнади. Глобаллашув шароитида яҳудий ва 
хитой диаспоралари халқаро иқтисодий муносабатларда йирик 
ўйинчиларга айланмоқда. 
Жаҳон океанини районлаштириш – Йирик геосиѐсий 
муаммо. Океанларни конвенциал (шартли) чегаралашдан табиий 
чегаралашга ўтиш глобал иқтисодий ва геоэкологик муаммоларни 


464 
ҳал қилишнинг зарурий шартидир. Мавжуд конвенциал чегаралар 
Жаҳон океанида қанча океан бор, деган асосий масалани очиқ 
қолдирмоқда.
Жаҳон олтини – 1944 йилда Бреттон-Вуд системаси қабул 
қилинганидан кейин умумий эквивалент сифатида ўртага чиққан 
олтин ХВЖ билан бирга халқаро валюта-молия бозорида тартибни 
таъминлади. АҚШ 1971 йилда валютани олтинга алмаштиришни 
бекор қилгандан кейин у оддий товарга айланди. Товар айланмаси 
ҳажмининг қиймати олтин массасидан анча ошиб кетгани классик 
стандартдан воз кечиш сабабларидан бири бўлди. Ҳозирги вақтда 
уч қутбли валюта системаси шаклланди. Мамлакатларнинг 
кўпчилиги ўз молиявий заҳираларини доллар, евро ѐки иена 
шаклида сақламоқда. Бутун тарих мобайнида тахминан 135 минг 
тонна олтин олинган. Унинг 56 минг тоннаси жаҳон банк 
системасида, 63 минг тоннаси заргарлик буюмлари шаклида 
сақланмоқда. Ҳозирги вақтда бу валюталарни олтин билан 
таъминлаш учун етарли. Бироқ АҚШнинг миллий валютасининг 
(доллар) фақат 4 фойизигина олтин билан таъминланган. Ғарбнинг 
ҳарбий-сиѐсий, иқтисодий ва илмий-техника қудрати жаҳон 
валюта-молия системаси барқарорлигининг асосий кафолатидир. 
Шунинг учун ҳам террорчиларнинг Ғарбнинг савдо-молия қудрати 
тимсолларидан бири бўлган АҚШдаги Жаҳон Савдо Марказига 
ҳужумидан кейин кўпгина мамлакатлар миллий валюталари 
долларга боғлиқ экани сабабли ташвишлана бошладилар, олтин 
стандартга қайтиш тарафдорлари сони кўпайди. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling