Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Европа Қўшма Штатлари”
Европа Кенгаши (ЕК) – 1949 йилда Ғарбий Европанинг 10 та
мамлакати томонидан таъсис этилган ҳукуматлараро ташкилот. Инсон ҳуқуқлари ва плюралистик демократиянинг ҳимоя этилиши ва мустаҳкамланиши, миллий озчиликлар, ксенофобия, атроф муҳитнинг ҳимояси ва бошқа муаммоларни ҳал этиш, Европа маданиятининг ўзига хослигига кўмаклашиш каби масалалар унинг асосий мақсадларидандир. Бутун ЕИ мамлакатлари ва қитъанинг бошқа давлатларининг аксарияти Европа Кенгашининг аъзоларидир. Ташкилотнинг бюджети аъзолик бадаллари ҳисобига вужудга келтирилади. “Европа Қўшма Штатлари” – Иқтисодий қудрати жиҳатидан АҚШ билан беллаша оладиган “Умумевропа уйи”ни яратишдан иборат Ғарбий Европа ғояси. Фуқаролик жамиятини давлат васийлигидан озод этиш шиори билан чиққан америка инқилобидан бошланган атлантизм модели унга асос қилиб олинган. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг 1946 йил 19 сентябрда Цюрихда сўзлаган У.Черчилль Европа интеграциясига даъват қилган. “Атлантика” федерализми ғояси кейинчалик Ғарбий Европа стратегиясига айланди. Бу стратегия, АҚШдан фарқли ўлароқ, 462 давлатларни бирлаштиришни эмас, балки фуқаролик жамиятларини умумий ҳолатга келтиришни, Европа иқтисодий, божхона ва валюта иттифоқини аста-секин қитъа минтақаларининг иттифоқига айлантиришни устун қўяди. Ер номоси – К.Шмиттнинг геосиѐсий концепцияси. Бу таълимот жаҳон тартиботини ташкил этиш билан давлатнинг ижтимоий ҳуқуқий тузилмаси хусусиятлари ўртасидаги боғлиқлик қонуний эканини акс эттиради. Биринчи “номос” сайѐравий тафаккур бўлмаган ва ҳар бир камсонли халқ ўзини жаҳоннинг маркази деб ҳисоблаган Буюк географик кашфиѐтлар даврида мавжуд бўлган. Буюк географик кашфиѐтлардан кейин сайѐрани ўзаро бўлиб олган европаликлар “иккинчи номос” асосчиси бўлган. Биринчи Жаҳон урушидан сўнг Ер юзини Шарқ ва Ғарбга бўлган учунчи “номос” шаклланди. Қитъа ва денгиз дунѐлари ўртасида “совуқ” ва “қизғин” қарама-қаршилик бошланди. Агар Қитъа ва Денгиз ўртасидаги мувозанат бузиладиган бўлса, улкан цивилизациявий фалокат содир бўлади. Агар цивилизация ўз илдизларидан узиладиган бўлса, бундан-да баттароқ фалокат келиб чиқиши мумкин. Жануб – Бой-бадавлат Шимолнинг зидди бўлган камбағал Жануб мамлакатларини билдирувчи геосиѐсий тушунча. Камбағал мамлакатларнинг асосий кўпчилиги географик жиҳатдан Жанубий ярим куррада жойлашган. Анъанавий географиядан фарқли ўлароқ, жаҳон геоиқтисодий маконида барча камбағал мамлакатларга Жануб дейилади. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling