Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЕВРОМАР (цивилизацияларнинг Евроосиѐ маргинал зонаси)
- Евромарказчилик
Дунѐ (жаҳон) тартиботи – Шаклланган кучлар нисбатини акс
эттирадиган жаҳон (халқаро муносабатлар) геосиѐсий тузилмаси. Тузилма 3 – икки қутбли, кўп қутбли ва бир қутбли классик моделга асосланади. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин улкан давлатларнинг икки қутбли системаси жаҳон тартиботини белгилаб берган эди. Баъзи радикал концепциялар америка ижтимоий модели ва трансмиллий корпорацияларнинг тантанаси асри кириб келди деб башорат қилмоқда. XXI асрни Хитой асри дейдиганлар ҳам бор. ЕВРОМАР (цивилизацияларнинг Евроосиѐ маргинал зонаси) – Катта кўпўлчамли макон назарияларининг асосий тушунчаларидан бири. Маданиятлар диалогининг боғланиш зонаси, инсоният маънавий ривожининг муҳим ҳаракатлантирувчи кучи ҳамда айни вақтда бир-бирини ўзаро тушунмаслик ва гумонсирашнинг қизғин жабҳаси. Эксцентрик социомаданий системаларнинг асоси, очиқ жамиятнинг “денгиз стихияси”га ва ғарблаштиришга қарши тўсиқ. Евромарказчилик – Жаҳон тараққиѐтида Ғарбий Европа маданиятининг марказий ўрин эгаллашини асослаб берувчи геосиѐсий концепция. Ғарбий Европа цивилизациясининг Буюк географик кашфиѐтлар давридан буѐн жаҳонда бирлаштирувчи роль ўйнашини даъво қилади. Бироқ Европа маданиятининг “маънавий устунлиги” Осиѐ ва Африка халқлари томонидан рад 460 этилади. Бу ҳаракат тарафдорларининг фикрича, жаҳонда энг қонли иккита жаҳон урушини келтириб чиқариш учун масъул бўлган Европанинг бошқа халқларга ақл ўргатишга маънавий ҳаққи йўқ. Евроосиѐ. Геосиѐсий код – Евроосиѐ қитъаси классик геосиѐсий концепцияларда марказий ўринни эгаллайди. Геосиѐсатда кенг маънода – Шарқни, тор маънода – Россияни билдиради. Евроосиѐда ўтмишдаги империяларнинг асосий геостратегик мақсади кенг ҳудудлар ва йирик коммуникацияларни назорат этишдан иборат бўлган. Ақл-идрок ва капиталнинг бирлашуви инсоният тарихида биринчи марта Евроосиѐ қитъасида амалга оширилган. Натижада Европада капитализм пайдо бўлди. Жаҳоннинг 3та иқтисодий ва технологик тараққиѐт марказидан иккитаси – Ғарбий Европа ва Осиѐ-Тинч океани минтақалари ҳозирги Евроосиѐда жойлашган. Жаҳон аҳолисининг 75 фойизи, жаҳон ЯИМнинг 60 фойиздан кўпроғи, энергия манбаларининг 80 фойизи Евроосиѐ ҳиссасига тўғри келади. Классик геосиѐсат назариялари ва концепцияларининг кўпчилигида Евроосиѐ устидан назорат энг муҳим масалалардан бири сифатида тавсифланади. Энергия нақлиѐти устидан назорат Евроосиѐ геосиѐсатининг муҳим омилидир. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling