459
асрда Ғарбда барча давлатлар ва халқларни ягона жаҳон
ҳукуматига бирлаштиришни кўзда тутадиган геосиѐсий мафкура
шаклланди. Бу мафкура жаҳон гегемонлигига интилаѐтган АҚШда,
айниқса, кенг ѐйилди. Мондиал ташкилотлар орасида “Халқаро
Муносабатлар Кенгаши”, “Бильдерберг клуби” ва “Уч
томонлама
комиссия” алоҳида ажралиб туради. Халқаро иқтисодий
муносабатларда трансмиллий корпорациялар билан бирга жаҳон
валюта-молия системасининг Бреттон-Вуд институтлари ва Жаҳон
Савдо Ташкилоти муҳим роль ўйнайди.
“Дунѐ-система” геосиѐсий мактаби – Бу мактабнинг ибтидоси
И.Валлерстайн ва Ф.Бродел асарларидан бошланган. Анъанавий
куч геосиѐсатининг маҳдудлигига қарши
жавоб тарзида
шаклланган ва асосий эътиборини геоиқтисодий ѐндашувга
қаратган. “Дунѐ-система” ѐндашуви тарафдорлари ягона дунѐ-
иқтисодиѐтга халқаро муносабатларнинг давлатлар сиѐсатини
белгилаб берувчи алоҳида субъекти сифатида қарайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: