Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Давлат йўлбошчиси (раҳнамоси) – Демократик йўл билан 
сайланган президент (бош вазир). 90-йилларда Ғарб советлардан 
кейинги макондаги ажралиш жараѐнини янада кучайтириш учун 
ўзи “демократиянинг сўнгги таянчлари” деб атаган миллий 
йўлбошчилардан фойдаланди.
Давлатнинг геоиқтисодий ҳолати – Жаҳон ва минтақавий 
иқтисодий куч марказлари, капитал, ишлаб чиқариш, товар ва 
хизматларнинг асосий коммуникация йўналишларига нисбатан 
давлат эгаллаб турган ҳолат.


455 
Давлат патернализми – Озодлик чекланган жамиятларда 
ҳокимият (раҳбар) “халқлар отаси” сифатида майдонга чиқади. 
Бунинг энг ѐрқин намунаси Иосиф Сталин эди. 
Давлат 
рэкети 
– 
Коррупцияга 
учраган 
демократия 
мамлакатларида мавжуд ҳокимият шакли. Маҳаллий ҳокимият ѐки 
молиявий органлар асосан ўрта ва кичик бизнесга “ҳомийлик” 
қилувчи талончилар тўдасига айланади. Давлат рэкети жиноий 
рэкетдан кўра шафқатсизроқ бўлади. Чунончи, оддий рэкет 
ниманидир олишдан олдин уни ишлаб топиш учун имконият 
беради, давлат рэкети бўлса, “қонуний ўғрилар”дан фарқли ўлароқ, 
ҳамма нарсани дарҳол тортиб олишга ҳаракат қилади. 
Давлатнинг системали равишда инқирозга учраши – 
Н.Моисеевнинг айтишига кўра, жамият сиѐсий, иқтисодий ва 
ижтимоий бўҳронларининг мажмуи. Давлат манфаатларини ўз 
шахсий ва корпоратив манфаатларидан устун қўядиган сиѐсий 
элитанинг давлат арбоблари даражасига кўтарилишга қодир 
бўлмаслиги. Аҳолининг кўпчилиги люмпен психологиясига 
берилиб, ўз қадр-қиммати туйғусини йўқотиши.
Давлат террорчилиги – Бир давлатнинг бошқа давлатларга 
“сабоқ бериш қўйиш” ҳуқуқини куч ишлатиш йўли билан 
ўзлаштириши. 
Давлатнинг ҳарбий қудрати – Давлатнинг ҳам халқаро 
майдонда, ҳам ўз ичида олдига қўйган ҳарбий-сиѐсий мақсадларга 
эришиш учун ишлатадиган моддий ва маънавий имконлари 
мажмуи. Ҳарбий қудрат вазиятига кўра реал ва потенциал бўлиши 
мумкин. Потенциал ҳарбий қудрат давлат қўлида бўлган 
имкониятлардир. Бу имкониятлар жамиятнинг бутун кучлари ва 
ҳарбий тузилмалари тамомила сафарбар қилинган тақдирда 
курашнинг ҳал этувчи омилига айлана олади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling