Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Давлат-цивилизация – Ҳозирги дунѐда глобал чақириқ ва 
таҳдидларга қарши туришнинг энг самарали шакли. Иқтисодий ва 
технологик тараққиѐт йирик қутблари ўхшаш тузилмалар – 
Бирлашган Европа, Қўшма Штатлар ва Хитой тимсолида ўзини 
намоѐн этгандир. Сиѐсий, социомаданий ва конфессионал 
чегаралар бир-бирига асосан мос келадиган Хитой классик давлат-
цивилизациядир. 
Бирлашган 
Европа 
Ғарбий 
Европа 
цивилизациясининг тарихий ядроси сифатида тушунилади. 
Кейинчалик миллий давлатларга бўлиниб кетган Совет Иттифоқи 


456 
ҳам тарихий тараққиѐтнинг муайян босқичида давлат-цивилизация 
ҳисобланган эди. 
Давос Жаҳон Анжумани – Иқтисодий глобаллаштириш 
тарафдорлари бўлган иш доиралари вакилларининг ҳар йили 
ўтказиб туриладиган жаҳон учрашуви. Глобалчиларни кўпинча 
“Давос одамлари” деб аташади. Аксилглобалчилар кейинги 
йилларда Давос анжуманларига қарши норозилик намойишлари 
уюштириб туришибди. 
Деколонизация – Европанинг мустамлакачи давлатлари қўл 
остида бўлган мустамлакаларнинг мустақилликка эришиши. 
Деколонизациянинг биринчи юксалиши АҚШнинг Буюк Британия 
ҳукмронлигидан, кейинроқ Латин Америкаси мамлакатларининг 
Испания ва Португалия ҳукмронлигидан озод бўлишига тўғри 
келади. Мустамлакаларнинг озод бўлиш жараѐни Иккинчи Жаҳон 
урушидан кейин, айниқса, авж олди. Бу даврда Африка ва Осиѐдаги 
мустамлакаларнинг кўпчилиги мустақилликка эришди.
Делимитация (лат.: delimitato – аниқлаш)Давлатлар 
ўртасидаги чегараларнинг умумий йўналиши (давлат чегаралари)ни 
музокаралар йўли билан аниқлаш. Одатда, демилитация 
тўғрисидаги қарор давлат чегарасини аниқлаш ѐки ўзгартириш 
ҳақидаги сулҳ музокаралари ѐки махсус келишувларнинг таркибий 
қисми бўлади. Шартнома тузаѐтган томонлар делимитация 
жараѐнида чегара чизиқларини (одатда, харитада) аниқлаб 
оладилар ва бу ҳол битимнинг алоҳида моддасида ѐхуд битим 
иловасида баѐн этилади. Бу дастлабки материаллар чегараларни 
белгилашнинг кейинги босқичи – кўзда тутилган чегараларни 
жойларда ўтказиш (демаркация) учун асос бўлиб хизмат қилиши 
мумкин. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling