Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Кариб бўҳрони (1962) – ХХ асрнинг йирик халқаро бўҳрони. 
Бу бўҳрон инсониятни ядро фалокати ѐқасига келтирган эди. Совет 
ракеталарининг Кубада жойлаштирилиши бу бўҳронга баҳона 
бўлган. 
Кейнс Жон Мейнард (1883-1946) – инглиз иқтисодиѐтчиси, 
Ғарбнинг етакчи давлатлари иқтисодий сиѐсатига таъсир ўтказган
“кейнсианчилик” назариясининг асосчиси. Унинг асосий асари – 


469 
“Бандлик, фойиз ва пулнинг умумий назарияси” (1936) китобидир. 
У иқтисодий инсуляция доктринасининг муаллифидир. Бу 
назарияга мувофиқ, жаҳон иқтисодий макони ягона бозордан эмас,
хўжалик жиҳатидан нисбатан мустақил “ороллар” (латинча: insula) 
системасидан иборат бўлиши лозим. 
Коммуникация 
(латинча: 
communicare 
– 
боғлаш, 
бирлаштириш; ким биландир алоқа боғлаш ѐки мулоқотда 
бўлиш) – Универсал маънодаги тушунча бўлиб, конкрет географик, 
тарихий, социомаданий, социопсихологик, иқтисодий, ахборот ва 
бошқа маконларда намоѐн бўлади. Моддий-амалий маънода 
“коммуникация” нақлиѐт ва алоқа йўлларини билдириади. “Замон 
ичидаги 
коммуникация” 
авлоддан 
авлодга 
анъаналар, 
социомаданий қадриятлар ва ѐзувнинг ўтишини таъминлайди. 
Социомаданий маконда комплиментар этник муносабатлар
иқтисодий маконда –савдо, саноат ва молия капитали айланмасини 
тезлаштирган коммуникация йўлаклари (эркин иқтисодий зоналар 
ва б.) трансчегара коммуникациясининг турларидир. 
Коммуникативлик 
қутблари 
– 
Кўпўлчамли 
макон 
ҳудудларида йирик, энергияга тўйган ҳудудлар; масалан, тарихий 
шаҳарлар ва ландшафтлар моддийлашган ва кристаллашган 
пассионарлик қутбларидир. 
Комплементарлик 
(французча: 
тўлдириш) 
– 
Ягона 
социомаданий макон (цивилизация) чегараларида маъно касб 
этадиган имманент тушунча. “Зиддиятлар бир-бирини истисно 
этмайди, балки тўлдиради” (Нильс Бор). Комплементарлик 
комплиментарликнинг хусусий ҳодисасидир. Комплементарлик 
тамойили системани емирилишга олиб борадиган “қарама-
қаршиликлар кураши – тараққиѐт манбаи” тезисини инкор этади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling