Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Панисломизм
Кейинги йилларда ислом динига мансуб баъзи кишиларнинг ўз диний, миллий ва ижтимоий қадриятлари учун жасорат кўрсатиб ўлимга тик бориши, адолатсизликларга қарши курашда ўлимдан қайтмаслик азму иродаси олдида Ғарбнинг ахборот воситалари, бутун иқтисодий ва ҳарбий қудрати ожиз бўлиб қолмоқда. Мафкураси “кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиѐжларини қондириш”дан иборат бўлган Ғарб жамиятида кишининг бирон нарса йўлида ўзини ихтиѐрий равишда қурбон қилиши сўзнинг том маъносида “варварлик” ҳисобланади. Шунинг учун кейинги йилларда жаҳон геосиѐсий адабиѐтларида, хусусан панамериканизм мафкурачиларининг асарларида мазкур азму ироданинг манбаи бўлган панисломизм ҳаракати кенг тадқиқ этилмоқда. Албатта, панамерикачи мафкурачиларнинг сўзда “озод, тенг ва адолатли дунѐ” ваъдаларига ишонмасдан ўзига хос цивилизация қадриятларини, урф-одат ва анъаналарини сақлаб келаѐтган, керак бўлса, уларни ўз ҳаѐти эвазига ҳимоя этишга тайѐр турадиган ислом 431 дини вакилларига қарши очиқ кураш осон иш эмас. Ислом жамоасининг Ғарб мамлакатлари ҳаѐтида жиддий омилга айланаѐтгани бу вазифани янада мураккаблаштиради. Жаҳон аҳолисининг учдан бирини ташкил этадиган ва борган сари кўпаяѐтган, бунинг устига асоси мустаҳкам, барқарор диний ва цивилизация қадриятларига эга бўлган мусулмон халқлари ва ислом мамлакатлари устидан ҳарбий йўл билан назорат ўрнатиш ѐки уларни очиқдан-очиқ террорчи сифатида кўрсатиб, жаҳонни уларга қарши қўйиш ҳам мумкин эмас. Шунинг учун ҳам АҚШ ва Ғарб таъсири остида бўлган трансмиллий ОАВлари, мафкуравий ва тарғибот марказлари мусулмонларни жаҳон жамоатчилиги кўзи олдида обрўсизлантиришга, “варвар образи”ни шакллантиришга, уларни жаҳон цивилизацияси ва “янги дунѐ тартиботи”нинг душманлари, “ваҳшийлар”, “диний фанатиклар” ва ҳоказо салбий хусусиятлар эгаси сифатида кўрсатишга уринмоқдалар. Улар мусулмон халқлар ва давлатларни умуман “хавфли ислом террорчилари”, “камикадзе-террорчилар”, “инсониятнинг умумий душмани” деб атаб, ҳатто барча ислом жамиятлари ва ислом цивилизацияси эгаларини “террорчи” деб эълон этишдан ўзларини тия олмаяптилар. Кейинги вақтларда Толибон, Ал-Қоида, Ҳезболлоҳ, Фаластин Озодлик Ҳаракати атрофида кўтарилган бир ѐқлама тарғибот шов- шувлари ҳам “умумий дунѐ тартиботи” қўйнига киришни хоҳламаѐтган ва ўз турмуш тарзини сақлаб келаѐтган баъзи ислом давлатлари ва халқларини жазолаш мақсадини кўзлайди. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling