Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Халқаро 
сиѐсий интеграция жаҳон сиѐсий ҳаѐтини 
глобаллаштиришга таъсир кўрсатувчи яна бир муҳим омил 
ҳисобланади. Жаҳонда демократиялашни трансмиллий сиѐсат 
даражасига кўтариш, бу жараѐнга янги-янги давлатларнинг кириши 
ѐки жалб этилиши ва шу асосда Ғарб дунѐси билан кенг сиѐсий 


421 
алоқа боғлашлари халқаро сиѐсий интеграциянинг пойдеворини 
ташкил этади. 
Сиѐсий интеграциянинг моҳияти ва асосий вазифалари жаҳонда 
ва халқаро муносабатлар системасида демократик давлатлар 
сонини кўпайтириш ва ролини оширишдан, демократия ва инсон 
ҳуқуқлари 
масалалари 
билан 
шуғулланадиган 
халқаро 
ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотларини барпо этиш, уларга 
ҳомийлик қилиш ҳамда нодемократик деб ҳисобланадиган 
давлатларнинг ички ҳаѐтини либераллаштириш мақсадида улардан 
фойдаланишдан иборат.
Ҳозирги вақтда жаҳонда сиѐсий система хусусиятлари ва 
давлатлар таснифи билан шуғулланадиган махсус интитутлар ва 
ноҳукумат ташкилотлари бор. Уларнинг асосий вазифаси
мамлакатларнинг сиѐсий ва ижтимоий ривожи даражасини айрим-
айрим соҳалар бўйича ўрганишдан, демократия даражасига кўра 
уларнинг ички бошқаруви характерини ва жаҳон давлатлари 
қаторидаги ўрнини аниқлашдан иборатдир. Бу фаолият стихияли 
тарзда пайдо бўлган ва кимнингдир эрмаги сифатида амалга 
ошириладиган жараѐн эмас. Унинг моҳияти ҳозирги дунѐ сиѐсатида 
гегемон ролини ўйнаѐтган АҚШ ва унинг НАТОдаги 
иттифоқчилари – Ғарбий Европа давлатларининг глобал жаҳон 
сиѐсатидан иборат. 
Американинг “Эркин уй” (“ Freedom House”), ЕХҲТнинг 
Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюроси, Европа 
Кенгаши ва унинг таркибидаги органлар, айрим халқаро ноҳукумат 
ташкилотлари бутун жаҳонда демократиялашнинг аҳволини 
ўрганиб туради, рўй бераѐтган жараѐнларга аралашади, жаҳон 
сиѐсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади. 
Агар ўтмишда қачонлардир бошқарувнинг шакли, сиѐсий 
характерини демократик ѐки нодемократик деб ҳисоблаш халқаро 
муносабатлар системасининг эмас, балки ҳар бир мамлакатнинг 
суверен ҳуқуқи ва ички иши ҳисобланган, бу суверен ҳуқуқ 
тегишли равишда халқаро нормалар билан қувватлаб турилган 
бўлса, ҳозирда демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига 
риоя этиш жаҳон сиѐсати ва халқаро мулоқотларнинг асосий 
талабларидан бирига айланиб бормоқда. 
Бугунги кунда халқаро ҳамжамиятда мисли кўрилмаган 
даражада кенг қулоч ѐйган глобаллаштириш, минтақавий 
интеграция 
ва 
трансмиллий 
жаҳон 
сиѐсатини 
юргизиш 


422 
давлатларнинг ички ва ташқи сиѐсатининг ўзаро боғлиқлигини 
кучайтирди. Давлатларни халқаро муносабатлар системасига жалб 
қилиш, уларнинг халқаро ҳуқуқ таъминлаб берган имкониятлар 
ҳисобига ўз геостратегик манфаатларини таъминлаши, биргаликда 
яшашнинг маданий нормалари билан тартибга солинадиган жаҳон 
сиѐсатида қатнашиши уларнинг ички сиѐсати характерига, 
мамлакатда демократия ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишига 
боғлиқ ҳолга келтирилмоқда. 
Худди 
геоиқтисодий интеграция давлатлар ўртасидаги 
тўсиқларни, инвестиция, технология ва меҳнат заҳираларидан 
фойдаланиш соҳасидаги чекловларни, “мамлакат-давлат” биқиқ 
доирасини орадан кўтаргани сингари, сиѐсий интеграция ҳам 
демократия ва сиѐсий плюрализм нормаларига мувофиқ равишда 
давлатлар ички бошқаруви системасини, “ҳокимият-фуқаро” 
муносабатларини шакллантиришни, ягона нормалар ва қадриятлар 
асосида ҳокимиятни ўзгартириш ва алмаштириш қоидаларини 
универсаллаштиришни, бу соҳадаги ишларни “ғарб стандартлари” 
деб тақдим этилаѐтган тамойилларга мувофиқлаштириш ва уларга 
амалиѐтда риоя этилиши устидан халқаро назоратни қўлланишни 
кўзда тутади. 
Американинг “Эркин уй” ташкилотининг ҳисоб-китобларига 
қараганда, агар 1972 йилда жаҳоннинг 192 давлатидан 42 таси 
демократик ва “эркин” ҳисобланган бўлса, 2008 йилда 203 
давлатдан 96 таси бу категорияга киритилган. 
Шундай қилиб, бутун жаҳонда трансмиллий демократиялаш 
тўлқини мавж урмоқда. Жаҳоннинг демократик ривожи тарихида 
учинчиси ҳисобланадиган бу босқичнинг (тўлқиннинг) асосий 
хусусиятларидан бири – унинг чинакамига глобал миқѐсда 
эканидадир. Ҳозирги вақтда бир неча мамлакатни (баъзи ислом 
давлатлари, Шимолий Корея ва Кубадаги коммунистик 
режимларни) истисно этганда, жаҳон давлатларининг кўпчилигида 
у ѐки бу даражада демократиялаш жараѐнлари содир бўлмоқда. 
Тўғри, гарчи ҳозирги вақтда демократиялашнинг муайян стандарт 
талаблари ва мезонлари бўлса-да, шунга қарамай, миллий 
тийнатнинг ўзига хослиги, ҳар бир мамлакатнинг тарихий, 
ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ва маданий ривожи, дастлабки 
имкониятларнинг нотенглиги ва бошқа хусусиятларни ҳисобга 
оладиган бўлсак, уларнинг демократик ривожини ва суръатини 
қандайдир ягона қолип асосида баҳолаш тўғри бўлмайди. Бундай 


423 
мамлакатларда демократик трансформация глобал демократиялаш 
шаклида эмас, балки ўзига хос схема ва ички қонуниятларга 
мувофиқ, кўпроқ миллий доирада амалга оширилади. Бугунги 
кунда жаҳонда демократиянинг асосий паноҳи ҳисобланадиган 
АҚШ ва Европа, моҳият эътибори билан, мамлакатларни бир 
вақтнинг ўзида, бир хил шароитда ва ягона стандартларга мувофиқ 
демократиялаш фикридан йироқ. Шунинг учун уларнинг Шарқий 
Европа, СССРнинг собиқ республикалари, Жануби-Шарқий Осиѐ, 
Латин Америкаси ва Африка мамлакатлари, ислом ва араб дунѐсига 
йўналтирилган демократик трансформация дастурлари бир-
биридан тубдан фарқ қилади. Айни чоғда бу дастурларнинг 
ҳаммасини ягона система, асос тамойиллар ва стандартлар 
бирлаштиради. Давлат бошқарувини демократиялаш, инсон ва 
фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролик жамияти ва сиѐсий 
плюрализмни қарор топтириш ана шундай асос тамойиллардандир. 
Баъзи тадқиқотчиларнинг мазкур тамойилларни амалга ошириш 
“жаҳон давлатларини қачондир универсал ва ягона демократик 
моделга олиб келади” деган фикрлари ҳозирча хомхаѐлдан бошқа 
нарса эмас. 
Маълумки, 
жаҳонда 
мавжуд 
системалар, 
бошқарув 
режимларининг кўп асрлик тарихи, аҳоли ўртасида нормага 
айланган ўз қадриятлари, ҳар бир халқнинг одат ва анъаналарига 
асосланадиган ўзига хос хусусиятлари бор. Бинобарин, бу 
мамлакатларнинг 
ҳар 
бирида 
демократик 
ривожланиш 
“трансмиллий хусусиятлар” ва стандартларга мувофиқ шаклда 
эмас, балки ўзига хос ички эҳтиѐжлар шаклида амалга оширилади. 
Бу мамлакатларнинг баъзиларида демократиялаш диктатура 
режимларини либераллаштириш (юқорининг ташаббуси билан 
матбуот ва ахборот устидан ўрнатилган цензурани юмшатиш, 
ноҳукумат ва фуқаролик жамияти ташкилотларига фаолият 
кўрсатишлари учун имкон яратиш, сиѐсий маҳбуслар ва сиѐсий 
муҳожирларни афв этиш, миллий даромад тақсимоти жараѐни 
шаффофлигини таъминлаш, сиѐсий мухолифат фаолиятига йўл 
бериш ва шу кабилар) тарзида амалга оширилади. 
Бошқа 
мамлакатларда 
бу 
жараѐн 
демократик 
институтлаштириш ва унинг стандартларига риоя қилиш 
(ҳокимиятга келишни истаѐтган мухолифларга сиѐсий кураш учун 
шароит яратиш, ҳокимиятнинг тақсимланишини таъминлаш, қонун 
устуворлиги, эркин сайловлар ва ҳ.к.) йўсинида амалга оширилади. 


424 
Трансмиллий демократиялаш тўлқини асосан йиллар мобайнида 
либераллаштириш жараѐни амалга оширилаѐтган, жамоатчилик 
фикри, 
мамлакат 
аҳолисининг 
кўпчилиги 
демократик 
институтлаштиришга тайѐр бўлган мамлакатларни қамраб олади. 
Бошқача қилиб айтганда, бу жараѐн легал, легитим ҳокимият билан 
мухолифат ўртасидаги муносабатлар, сайловда ғолиб чиққан ва 
мағлуб бўлганларнинг ҳуқуқлари бирдай ҳимоя этилиши ва ҳоказо 
масалалар жамоатчиликнинг асосий талабига айланган вақтда ва 
жойда содир бўлади. 
Жаҳон сиѐсатшунослари ҳозирги вақтда жаҳонда бораѐтган 
демократиялаш жараѐни объектив равишда қонуний ва глобал 
характерга эга, у ҳозирги жаҳон сиѐсати, халқаро муносабатлар 
системасининг етакчи тенденциясига айланди деган масалада 
ҳамфикрдир. 
Ҳозирги вақтда жаҳонда демократиялаш тўлқини бунчалик кенг 
қулоч ѐйишига ва кенг жамоатчиликка мақбул бўлишига таъсир 
кўрсатувчи ташқи омиллар сирасига қуйидагилар киритилади: 

демократик асослар ва демократик қадриятларнинг 
кишиларнинг орзу-истакларига мувофиқ бўлиши, инсонларнинг 
биргаликда маданий яшашини таъминлаши, фуқаролар ва давлат 
ўртасидаги муносабатларни бошқаришнинг энг оқилона нормасига 
айланиши масаласини бутун жаҳонда кенг тарғиб қилиш; 
- кейинги йилларда демократик қадриятлар тимсоли бўлган 
давлатларнинг бошқача тузум ва режимдаги давлатларга нисбатан 
иқтисодий, сиѐсий, гуманитар, ижтимоий ва маданий соҳалар 
тараққиѐтида катта муваффақиятларга эришиши ва бу фактни 
жаҳон жамоатчилиги орасида кенг тарғиб қилиш; 
- демократия тимсоли бўлган институтлар, ҳукуматлараро ва 
ноҳукумат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг 
демократик ривожланишни рағбатлантириш соҳасида кенг фаолият 
олиб бориши; 
- авторитар ва нодемократик режимларнинг ночорлиги ва 
уларга қарши бутун жаҳонда кенг трансмиллий тарғибот олиб 
бориш ва б. 
Бундан ташқари, энг ривожланган давлатларнинг сиѐсий, 
иқтисодий, ижтимоий ва маънавий тараққиѐт моделини “ўзини 
оқлаган модел” сифатида қатор қолоқ мамлакатлар ривожи 
муаммоларини ҳал қилиш воситаси сифатида қўлланиш бутун 
жаҳонда кишиларнинг танлови ва фаолиятига ижобий таъсир 


425 
кўрсатди, бу эса тегишли равишда бу мамлакатлар жамоатчилиги 
ва юқори табақаларининг ички муаммоларни ҳал этишга ноқобил 
бўлган ўз ҳукуматлари олдига демократик янгилаш талабларини 
қўйишини рағбатлантирди.
Энг асосийси бўлса, ҳозирги геосиѐсий муносабатлар ва айрим-
айрим мамлакатларнинг жаҳон системасидаги ўрни бевосита 
уларнинг 
ички 
бошқарув 
тамойиллари, 
демократиялашга 
муносабатига боғлиқ ҳолда тайин этилгани учун, ташқи 
омилларнинг бу жараѐнга таъсири алоҳида аҳамиятга эга. Айни шу 
омил янги дунѐ тартиботи шакллантирган халқаро муносабатлар 
системасининг асосий характерли хусусиятини ташкил этади. 
Айни 
глобаллаштириш 
жараѐни давлатлар 
ўртасидаги 
иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий, молиявий, ахборот тўсиқларини 
бартараф қилгани, қонунчилик ва давлатлараро муносабатларнинг 
универсал 
системасини 
яратгани 
каби, 
демократия 
ва 
демократиялаш 
соҳасида 
ҳам 
универсал 
қадриятларнинг 
шаклланиши ва қўлланишини тезлаштиради. Сўнгги ўн йил ичида 
жаҳонда демократик давлатларнинг тез кўпайгани, халқаро 
муносабатлар системасида уларнинг доираси кенгайиб, нуфузи 
ортиб бораѐтгани энди тенденция сифатида кўзга ташланмоқда. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling