Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


 Жаҳон сиѐсий маконининг глобаллашуви


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

9.3. Жаҳон сиѐсий маконининг глобаллашуви
 
ва суверен давлат ҳуқуқлари: мондиализм ва 

 
 
 
моноцентризм 
Жаҳоннинг 
иқтисодий, маданий ва ахборот ҳаѐтидаги 
интеграция жараѐнларининг сайѐра сиѐсий ҳаѐтида ҳам содир 


419 
бўлиши – ҳозирги жаҳон системаси геосиѐсий тузилмаси ва 
характеристикасига таъсир кўрсатувчи тенденциялардан биридир. 
Жаҳон сиѐсий глобаллашувининг асосини: 
- миллий-давлат институтларининг ички компетенцияси ва 
халқаро ҳуқуқларига, бу компетенциялар ва ҳуқуқларни 
амалга ошириш механизмларига янгича ѐндашув; 
- халқаро сиѐсатни режалаштириш ва амалга оширишга 
давлатлардан ташқари, бу масалаларга бевосита алоқадор 
ноҳукумат акторларини жалб этиш
- сайѐра сиѐсий интеграциясининг кучайиши ташкил этади. 
Жаҳонда сиѐсий глобаллашув, биринчи навбатда, халқаро 
ҳукуматлараро (ХҲТ) ва ноҳукумат ташкилотларининг (НҲТ) 
яратилиши ва ижтимоий, сиѐсий, маънавий ва ахборот 
бошқарувининг баъзи масалаларини улар ихтиѐрига бериш, бу 
ташкилотлар воситасида демократик бошқарув стандартларини 
мамлакатларнинг ички ҳаѐтига ѐйиш ва ҳ.к.лар билан 
характерланади.
Ўтган асрнинг 70–80-йилларидан бошлаб АҚШ ва Ғарб 
давлатларининг ҳомийлиги остида жаҳонда минглаб ХҲТ ва 
НҲТлар барпо этилди, уларнинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтда иштирок 
этишлари учун шароитлар яратилди. БМТ, ЕХҲТ, Европа Кенгаши, 
Европа Иттифоқи, НАТО, Жаҳон Савдо Ташкилоти, Халқаро 
Валюта Жамғармаси, Жаҳон Банки, ОПЕК ва бошқа шунга ўхшаш 
халқаро ва минтақавий миқѐсдаги – Ислом Конференцияси 
Ташкилоти, МДҲ, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Осиѐ Тинч 
океани Иқтисодий ҳамкорлик Ташкилоти, АСЕАН, Шимолий 
Америка эркин савдо шартномаси сингари ташкилотлар билан 
бирга, уларнинг ҳомийлиги остидаги кўпдан-кўп халқаро, 
минтақавий ва миллий НҲТлар ҳозирги халқаро сиѐсатга фаол 
аралашмоқдалар, сайѐра ҳаѐтини ташкил этиш ва бошқаришда 
иштирок этмоқдалар. 
Жаҳоннинг ҳар бир давлати ўз фаолиятида асосий ХҲТ ва 
НҲТларга аъзо бўлиш йўли билан ва улар доирасида ўз ички ва 
ташқи сиѐсатини универсаллаштиришга ҳаракат қилмоқда. 
Жаҳоннинг сиѐсий интеграциялашуви алоҳида минтақалар – 
Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиѐ, Евроосиѐ ичида, 
айниқса, жадал амалга оширилмоқда. 
Бундан 
ташқари, жаҳоннинг саккизта йирик давлат 
бошлиқларининг ҳар йилги учрашувлари, халқаро сиѐсий 


420 
ташкилотларнинг саммитлари, айрим-айрим мамлакатларнинг 
сиѐсий партиялари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқалар 
жаҳон сиѐсий ҳаѐтини глобаллаштиришга жиддий таъсир 
қилмоқда. 
Сиѐсий глобаллашув шароитида сиѐсий бошқарувда ғарб норма 
ва 
стандартлари, 
ижтимоий-сиѐсий 
қадриятларини 
универсаллаштириш, уларни аста-секин жаҳонга ѐйиш, давлатлар
миллатлар ва маданиятлар ўртасидаги миллий қирраларни йўқ 
қилиш, жаҳонни бирлаштириш ва уни ягона марказдан бошқариш 
тенденцилари борган сари кўпроқ намоѐн бўлаѐтир.
Гарчи тадқиқотчилар илмий адабиѐтларда “мондиализм” деб 
аталадиган бу жараѐнни, умуман, объектив деб ҳисобласалар-да, 
айни чоғда улар бу АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан 
режалаштириладиган, тартибга солинадиган ва бошқариладиган 
жараѐн деб баҳолайдилар. Бошқа сўзлар билан айтганда, улар 
мондиализмни субъектив жараѐн ва “ўйлаб олинган сценарий” деб 
ҳисоблашади. Бунда ягона дунѐ сиѐсий ҳаѐтининг АҚШнинг 
катталаштирилган акси сифатида ташкил топиши ва денгиз 
цивилизациясининг ўз қадриятларини жаҳоннинг бошқа халқлари 
ва давлатларига зўрлаб тиқиштириши тушунилади.
Геосиѐсий интеграция чуқурлашгани сари Ғарбнинг баъзи 
доираларида, айниқса америка сиѐсатшунослари орасида жаҳонни 
ягона марказдан бошқарадиган “жаҳон ҳукумати”ни барпо этиш 
зарурияти тўғрисидаги фикр борган сари тез-тез айтилмоқда. 
Уларнинг фикрича, жаҳонда глобаллашувнинг тобора кенгайиши, 
иқтисодий, 
сиѐсий, 
ижтимоий-маданий 
интеграциянинг 
чуқурлашиши, либерал-демократик системанинг универсаллашиши 
гўѐ жаҳонда миллатлар ва давлатлар устида турадиган янги 
марказий ҳукумат бунѐд этиш ва унинг кишилар ўртасидаги барча 
муносабатларни бошқаришини тақозо этяпти. “Жаҳон ҳукумати” 
деб аталадиган бу марказ суверен миллий давлатлардан барча 
фундаментал ҳуқуқларни олиб ва ўз қўлида жамлаб, инсониятни 
“адолатли бошқариш”ни амалга оширар ҳамда жаҳонда тинчлик ва 
фаровонликни таъминлар эмиш. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling