Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
9.2. Жаҳон иқтисодий ҳаѐтининг глобаллашуви ва давлатларнинг геоиқтисодий манфаатлари системаси Баъзи тадқиқотчилар мустамлака империялари ҳукмронлик қилган, товар-пул муносабатлари асосан улар доирасида мавжуд бўлган XVII-XIX асрларда ҳам, блоклараро синфий-мафкуравий қарама-қаршилик ҳукм сурган 1945-1991 йилларда ҳам глобаллашув мумкин эмас эди, деб ҳисоблайдилар. Бунинг учун жаҳоннинг ҳеч бўлмаганда шаклан расмий, лекин тенг ҳуқуқли давлатлардан ташкил топган ҳозирги кўп марказли системаси, шунингдек жаҳон миқѐсида “умумий манфаатлар” номи остида инсоний қадриятларнинг ягона системасини тарғиб ва ташвиқ этадиган “ривожланган марказ” (марказий давлат) бўлиши лозим эди. Ҳозирги дунѐда глобаллашув миллий-этник чегаралардан ошиб ўтиб, сайѐра ҳаѐтининг кўпдан-кўп – иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий, маданий, ахборот ва бошқа соҳаларига аралашмоқда ва бу билан ўз “фаолиятининг ягона жаҳон макони”ни яратмоқда. Сайѐра иқтисодий ҳаѐти глобаллашувини характерловчи асосий хусусиятлар (ҳозирги геосиѐсий адабиѐтларда унга геоиқтисодиѐт номи берилган) қуйидагича: - СССР ва социализмнинг ҳалокатидан сўнг либераль бозор иқтисодиѐтига ва очиқ, давлатлараро демократик муносабатларга асосланган хўжалик системасига янги-янги давлатларнинг қўшилиши; 406 - жаҳон иқтисодий, хўжалик, божхона, миллий-статистика ва молия-ҳисоб системасининг стандартлаштирилиши; - халқаро ташкилотлар томонидан геоиқтисодий алоқаларнинг ягона жаҳон тузилмаси, ўлчам ва мезонларининг ишлаб чиқилиши ва қўлланиши; - жаҳон сиѐсатининг трансмиллийлаштирилиши ва ҳ.к. Ҳозирги вақтда жаҳонда шундай вазият юзага келдики, трансмиллий корпорациялар қаерда хом ашѐ ва арзон ишчи кучи мавжуд бўлса, ўша ерда ишлаб чиқаришни, қаерда мақбул бозор бўлса, ўша ерда сотишни ташкил этмоқда (меҳнат заҳираларининг глобаллашуви). Жаҳонда шундай трансмиллий корпорациялар ҳам борки, улар ўзлари пайдо бўлган ва юридик шахс сифатида рўйхатга олинган мамлакатда жами маҳсулотининг атиги 5 фойизини ишлаб чиқаради. Бундай корхоналар доим арзон хом ашѐ ва ишчи кучини, жаҳонда мақбул ишлаб чиқариш ва сотиш бозорларини излайдилар. Улар бозор, ишлаб чиқариш ва истеъмол тузилмасига уйғун ҳолда бутун жаҳонда фаолият кўрсатадилар, ўзлари ҳаракат қилган мамлакатларнинг фуқароларини ишга жалб қиладилар. Масалан, йиллик айланмаси 200 миллиард долларга тенг “Самсунг” корпорацияси (Жанубий Корея) жаҳоннинг 66 мамлакатида 340 тузилмани ташкил этган. Бу корхоналарда бутун жаҳонда ишлаб чиқариладиган рангли мониторлар ва кинескопларнинг 17 фойизи, видеомагнитофонларнинг – 11 фойизи, микротўлқинли ўчоқларнинг – 18 фойизи унинг ҳиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткичларига қараганда бу корпорацияни Жанубий Кореяники деб айтиш ва уни ўша мамлакат доирасига киритиш амри маҳол. Ахборот ва коммуникация технологияларининг ҳозирги даражаси ва имкониятлари бутун жаҳоннинг геоиқтисодий алоқаларини – ишлаб чиқариш ва савдони, томонларнинг фикр ва тушунчаларини бирлаштирди, виртуаллаштирди ва стандартлаштирди. Жаҳонда элетроника яратган имкониятлар – интернет воситасида савдо, пул ўтказмаларининг амалга оширилиши, халқаро битимлар тузилиши ва ҳ.к.лар инсонларнинг геоиқтисодий мулоқотларида чинакам инқилобий тўнтариш қилди ва барча миллий чегараларни тўзитиб юборди. Ҳозирги геоиқтисодий глобаллашувда икки асосий тенденция кўзга ташланмоқда. Бир томондан, АҚШ жаҳон геоиқтисодиѐтида 407 ва жаҳон геосиѐсий системасида ўз гегемонлиги ролини сақлаб турибди. Иккинчи томондан, бу соҳаларда у глобал жаҳон акторларига тўқнаш келмоқда. Бу акторлар унга борга сари қаттиқроқ қаршилик кўрсатмоқда ва рақобатга киришмоқда. Масалан, АҚШнинг иттифоқчиси бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳам, Жануби-Шарқий Осиѐнинг Америка билан иқтисодий рақобатга киришган Япония, Хитой, Жанубий Корея, Тайван ва бошқа ривожланган мамлакатлари иқтисодий кўп марказлилик шароитида мустақил томон сифатида майдонга чиқишга ва бу билан глобаллашув жараѐнида АҚШга жиддий рақобат яратишга ҳаракат қилишмоқда. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling