Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Беловежск системаси деб атамоқдалар ва уни “янги дунѐ
тартиботи” сифатида тақдим этмоқдалар. “Янги дунѐ тартиботи” геосиѐсий системаси ва унинг тузилмасининг ҳозирги иерархик характеристикаси Бугунги геосиѐсатчиларнинг кўпчилиги жаҳоннинг ҳозирги геосиѐсий харитаси ва тузилмасига классик геосиѐсатда қўлланадиган парадигмалар (ўлчам ва баҳолаш қолиплари)ни татбиқ этиш мақбул кўрмайдилар. Ҳозирги вақтда сиѐсатшунослар жаҳон геосиѐсий тузилмасини қуйидагича тасаввур этишади: 1. Канада ва Мексика билан биргаликда АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари – Европа Иттифоқи мамлакатлари; 2. Хитой, Япония, Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиѐнинг бошқа ривожланган мамлакатлари; 3. Россия ва советлардан кейинги маконда унинг таъсир доирасига кирувчи мамлакатлар ва православ-славян дунѐси мамлакатлари; 395 4. Ислом дунѐси ва унинг Туркия, Эрон, Саудия Арабистони, Покистон каби минтақавий раҳнамолари ва бошқа мамлакатлар; 5. Африка қитъаси мамлакатлари ва уларнинг уюшмалари; 6. Латин Америкаси мамлакатлари. Моҳият эътибори билан, бу марказларнинг биронтаси бир хил эмас ва ҳар бир мамлакат ўз тузилмаси доирасида бошқаларникидан фарқли манфаатларга, геосиѐсий код ва координатларга, ҳарбий ва сиѐсий мақсадларга, ташқи дунѐ билан муносабатларнинг ўз мезонларига эга. Масалан, Жануби-Шарқий Осиѐнинг Хитой, Ҳиндистон, Япония ва бошқа мамлакатлари, гарчи бир геосиѐсий марказга киритилган бўлса-да, уларнинг ҳар бири бу минтақада ўзи гегемон бўлиши учун кураш олиб бормоқда. Ёки Ислом дунѐси деб номланган гуруҳдаги мамлакатларнинг геосиѐсий мавқеи ва мақсадлари тамоман бошқачадир. Бу гуруҳнинг Туркия, Эрон, Саудия Арабистони, Покистон каби мамлакатлари минтақа ва жаҳонда ўз ўйинини ўйнаѐтган геосиѐсий рақиблар сифатида майдонга чиқмоқда. Боз устига, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари ташқаридан геосиѐсий маънода жипсдай кўринса-да, улар орасида етарлича муаммолар мавжуд. Ҳозирги дунѐда АҚШ, Хитой, Россия, Франция, Буюк Британия, Ҳиндистон, Япония ва ўз геосиѐсий, геоиқтисодий ва геостратегик характеристикасига кўра етакчи мавқеда турадиган, йўлбошчи давлат статусига интилаѐтган ва стратегик ўлчамларига кўра, бир- бири ва жаҳоннинг бошқа мамлакатлари билан рақобатлашишга қодир давлатлар бутун жаҳон системаси аъзоларининг миллий манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга бевосита ѐки бавосита таъсир кўрсатмоқда. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганидек, бугунги кунда фақат АҚШ Ер юзида содир бўлаѐтган барча муҳим геосиѐсий ҳодисаларга, трансмиллий халқаро, минтақавий ва маҳаллий лойиҳаларга, зиддиятлар, давлатлараро ва минтақавий жараѐнларга аралашиш учун реал имкониятга эгадир. Шунинг учун ҳам АҚШ ҳозирги вақтда жаҳон гегемонлигига интилаѐтган ва бунинг учун ҳаммадан кўпроқ имкониятларга ва асосларга, жаҳон макони устидан назоратнинг реал механизмларига эга бўлган ягона мамлакат ҳисобланади. Ҳозирги босқичда жаҳон давлатлари халқаро жараѐнларга таъсир кучига ва халқаро муносабатлардаги ролига кўра бир неча гуруҳга ажратилади: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling