Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
геосиѐсий тузилмасининг ҳал қилувчи ва муҳим вазифаси
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
геосиѐсий тузилмасининг ҳал қилувчи ва муҳим вазифаси
бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади. Биринчидан – бу Ер курраси қуруқлигининг муҳим маконлари, айниқса, хом ашѐ манбалари, ҳозирги даврдаги ѐнилғи-энергетика заҳиралари, геосиѐсий стратегик йўллар (дарѐдан денгизга ўтиш кечувлари, қитъалар ва материкларни бирлаштирувчи кечувлар, нақлиѐт-коммуникация йўлаклари, савдо йўллари ва ҳ.к.), ташқи дунѐ билан бевосита алоқа имконини очиб берадиган чегаралар устидан назорат қилиш вазифасидир. Геосиѐсатнинг бу категориялари бугунги кунда ҳам жаҳон кучлари манфаатлари ва курашининг мақсадини ташкил этади. Масалан, Буюк Британия ва Россия каби давлатлар жаҳон геосиѐсий маконида денгиз ва қуруқликда устун стратегик воситаларга эга бўлгани туфайли тараққий этди ва жаҳон сиѐсатида ҳал қилувчи мавқени эгаллади. Эндиликда тинчлик вақтларида барча давлатлар жаҳон денгиз ва савдо коммуникацияларидан бирдай фойдаланадилар. Бироқ стратегик ташув нуқталари ва бир макондан иккинчисига кечув йўллари ва бошқалар худди олдинги замонларда бўлгани сингари, ҳозирда ҳам АҚШ, Буюк Британия, Россия, қисман Туркия ва бошқа буюк давлатларнинг қўлидадир. Ҳолбуки, улар бир вақтлар Буюк Британия, Голландия, Португалия, Испания ва қисман Усмонийлар Туркияси ва Россияга қарашли эди. Бугунги дунѐнинг учдан икки қисмини Евроосиѐ ва Африка қитъалари ташкил этади. Бу ҳудудларда тахминан беш миллиард киши яшайди. Шунинг учун бу минтақаларнинг ўз вақтида геосиѐсат классикларининг “жаҳон ороли” дея тавсифлаган геосиѐсий аҳамияти бугунги кунда ҳам ўз макон аҳамиятини йўқотгани йўқ. 389 Тўғри, бугунги кунда қуруқлик маконлари устидан назорат классик геосиѐсатда бўлгани сингари, катта жиддий геосиѐсий аҳамиятга молик эмас. Бироқ бу маконлардаги табиий ресурсларни ўзлаштириши, меҳнат заҳираларига эга бўлиши ва геоиқтисодий бойишнинг бошқа воситаларидан фойдаланишига қараб, жаҳон давлатларининг иқтисодий ва сиѐсий роли тегишли равишда аниқланади. Ҳозирги замонда жаҳон макони устидан назорат кўп жиҳатдан давлатларнинг ўз ҳудуди ва чегаралари доирасида аҳолига виртуал таъсири, халқларнинг ижтимоий тузилмаси, хулқ-атвор маданияти ва дунѐқарашига таъсир ўтказиш имкониятлари билан аниқланади. Ҳозирги шароитда геосиѐсий маконлар устидан назорат борган сари улар устидан ахборот назорати ўрнатишга алмашмоқда. Агар жаҳон маконининг денгиз қисми ҳақида сўзлайдиган бўлсак, шуни қайд қилиш керакки, бугун денгиз унинг воситасида жаҳон денгиз ташувлари, трансмиллий қитъалараро савдонинг, ѐқилғи ташувининг катта қисми ва бошқа давлатларо иқтисодий алоқалар амалга ошириладиган макон ва нақлиѐт йўли ҳисобланади. Жаҳон савдосининг кўпи Ғарбий Европа, Осиѐ (Япония ҳисобига), Шимолий Америка ва қисман Латин Америкаси мамлакатларида амалга оширилаѐтир. Агар ҳозирда хом ашѐ, ѐқилғи-энергетика соҳа маҳсулотлари асосан саноат жиҳатидан ривожланган давлатларга ташилиши ҳисобга олинса, унда жаҳон океанлари ва денгизларининг геосиѐсий роли янада яққолроқ намоѐн бўлади. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling