Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Геоиқтисодий глобаллашувнинг характеристикаси
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Геоиқтисодий глобаллашувнинг характеристикаси
ва тенденциялари Агар ҳозирги геоиқтисодий глобаллашувнинг характеристикаси ва тенденцияларига диққат қилсак, шуни кўришимиз мумкинки, сайѐранинг объектив тараққиѐтига боғлиқ бўлган бу жараѐн давлатлар ва халқлар орасидаги муайян омиллар, ягона иқтисодий, ахборот ва меҳнат стандартларининг яратилиши, трансмиллий инсон ва моддий заҳиралари, молия ва технология имконларининг тақсимланишига алоқадор ҳолда юзага чиқди. Ким ва қандай муносабатда бўлишидан қатъий назар, геоиқтисодий глобаллашув объектив ва муқаррар жараѐн бўлиб, у инсониятнинг ҳозирги тараққиѐт тенденцияси натижасидир. Бугунги кунда ягона молия, хўжалик, нақлиѐт, технология, инвестиция, ахборот маконлари ва уларнинг системаси пайдо бўлишига жаҳонда ҳеч ким тўғаноқ бўла олмайди. Ёки бошқа бир фактни олиб кўрайлик. Бугун жаҳон хўжалик системасини либераллаштириш, инвестицияларни ҳамкорликда ҳимоя этиш, божхона ва солиқ системасини универсаллаштириш шу даражага етдики, миллий ва этник чегаралар соф рамзий характерга эга бўлиб қолди. Чунончи, жаҳонда мавжуд йирик халқаро корпорациялар хусусий сектор активларининг учдан бир қисмини ўз қўлларида жамлагандир. Ёки меҳнат ва заҳиралар тақсимоти шундай ҳолга келдики, бутун жаҳон қатор маълум мамлакатларнинг нақлиѐт воситаларидан, бошқаларнинг ѐқилғи заҳираларидан, учинчи мамлакатларнинг истеъмол молларидан фойдаланмоқда ва ҳ.к. 408 Бир сўз билан айтганда, яхшими ѐки ѐмонми, лекин глобаллашув индустлаштириш, космосни забт қилиш, электрон технологияларни кашф этиш ва ҳ.к.лар билан бир қаторда жаҳоншумул ҳодиса сифатида инсонлар ҳаѐтига кириб бўлди. Геоиқтисодиѐт глобаллашувининг асосий хусусиятларидан бири инновация жараѐнларининг байналмилаллашуви ва технологик рақобатнинг кескинлашуви билан боғлиқдир. Ҳозирги вақтда ахборотга эга бўлиш ва унинг таҳлили, бозор, ишлаб чиқариш жараѐнларини чуқур ўрганиш, маҳсулот ташиш ва истеъмол қилиш, капитал ҳаракати, қўлланиши ва жойлаштирилишининг асосий йўналишларини тўғри белгилаш трансмиллий геоиқтисодий муносабатлар системасида ҳар бир давлатнинг ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлашининг асосини ташкил этади. Шундай қилиб, глобаллашув кенг қулоч ѐйгани ва орқага қайтмайдиган жараѐнга айлангани жаҳоннинг ҳозирги геоиқтисодий системасини характерловчи асосий тенденциялардан Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling