Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Тўртинчи хусусият – иерархиянинг қандай поғонасида 
туришидан, қайси миллий, диний ва ижтимоий гуруҳга 
мансублигидан қатъий назар, барча давлатлар ва халқлар табиат ва 
жамиятнинг глобал муаммолари олдида аста-секин бир хил вазият 
эгалламоқдалар, сайѐранинг тақдири учун уларнинг ҳаммаси 
зиммасига бир хил масъулият юклатилган; демак улар 
инсониятнинг глобал умумийлиги реал эканини тушуниб етган. 
Жаҳоннинг 
ҳозирги геосиѐсий системасини тавсифлаб 
берадиган бешинчи хусусият шуки, у капиталистик ишлаб 
чиқариш муносабатлари ва мафкурасига асосланган. Капитализм ва 
социализм ўртасидаги Иккинчи Жаҳон урушидан кейин юзага 
келган глобал қарама-қаршиликда Ғарбнинг ғалабаси бозор 
муносабатлари ифодаси бўлган капитализмнинг ўзини “жаҳон 
тартиботи”нинг альтернативасиз иқтисодий асоси деб эълон 
этишига сабаб бўлди. Бу эса, тегишли равишда, янги мустақил 
давлатларнинг айни капитализмни тараққиѐтнинг ягона шарти ва 
демократлаштиришнинг моддий асоси сифатида танлашига асос 
бўлди. 
Ҳозирги жаҳон системаси ва унинг геосиѐсий тузилмасининг 
мафкуравий негизлари Ғарб турмуш тарзи ва маънавий 
қадриятларининг 
жозибадорлиги, 
тараққийпарварлиги, 
инсонпарварлиги ва либераллигига асосланади. Глобаллаштириш, 
универсаллаштириш ва ижтимоий-сиѐсий интеграциялаш ѐрдамида
бутун жаҳонда кишиларни тарбиялаш ва маънавий бойитишда бу 
қадриятлардан фойдаланилмоқда.
Халқаро бирлашмалар, ташкилотлар томонидан ижтимоий-
сиѐсий тамойиллар халқаро муносабатлар системасининг асослари 
сифатида аста-секин либераллаштирилаѐтганини жаҳон системаси 
янги геосиѐсий тартиботининг олтинчи характерли хусусияти деб 
ҳисоблаш мумкин. Бир вақтлар жаҳонда кўпдан-кўп тарафдорлар 


392 
топган ва муайян давлатларнинг асосий мафкуравий тамойилига 
айланган фашизм, социализм сингари қадриятлар ўз ўрнини аста-
секин либерализмга бўшатиб бермоқда. Тўғри, бугунги кунда 
инсоният жаҳонда миллатчилик ва диний ғоялар кенг 
ѐйилаѐтганидан муайян даражада ташвиш ҳам тортмоқда. Бироқ 
Ғарбнинг иқтисодий, сиѐсий ва маънавий ҳаѐтида тўла қарор 
топган ва жаҳонда ниҳоятда оммабоп шаклда тарғиб этилаѐтган 
либерализм ғоялари эндиликда янги дунѐ тартиботининг мангу 
қадрияти сифатида баҳоланмоқда. 
Ҳозирги жаҳон системасининг еттинчи хусусияти ва энг баҳсли 
масаласи – замонамизнинг халқаро муносабатлари ва давлатлараро 
қоидаларини ким – халқаро ташкилотлар ѐки гегемонликка 
интилаѐтган АҚШ – бошқариши кераклигини аниқлашдан иборат. 
Америка олимлари ҳозирги жаҳон “маърифатли бошқарувга 
муҳтож” ва бундай ролни айни АҚШ ўйнаши мумкин, демоқдалар. 
Улар АҚШнинг ҳозирги жаҳон иқтисодиѐти ва сиѐсатидаги ўрни ва 
роли унга жаҳонга йўлбошчилик қилишни ўз зиммасига олиш ва 
шу билан сайѐрада тинчлик, хавфсизлик ва осойишталикни 
таъминлаш имконини беради, деб ҳисобламоқдалар. Уларнинг 
фикрича, АҚШнинг ҳарбий, иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий ва 
маданий қудрати жаҳон раҳнамоси ролига тўла мувофиқдир. 
Айни чоғда бошқа фикрлар ҳам мавжуд. Мисол тариқасида 
Хитой, Россияни, АҚШнинг Ғарбий Европадаги иттифоқчилари 
бўлган Франция ва Германия ва бошқа давлатларни айтиш мумкин. 
Бу мамлакатлар янги дунѐ тартиботи ва унинг негизидаги 
геосиѐсий муносабатлар коллектив масъулият ва коллектив 
аралашувни тақозо этади, деб ҳисоблашади. Шунинг учун ҳам 
халқаро муносабатлар БМТ, унинг Хавфсизлик Кенгаши доирасида 
ҳал этилиши, барча масалалар юзасидан айни шу ташкилотда 
умумий розиликка эришиш лозим. 
1950 йиллардан шаклланган ҳарбий мувозанат ва коллектив 
хавфсизлик системасининг бузилишини ҳозирги жаҳон системаси 
геосиѐсий тартиботининг саккизинчи хусусияти, деб ҳисоблаш 
мумкин. Бир вақтлар жаҳонда ҳукм сурган миллий давлатлар ва 
империяларнинг ҳарбий кучлари мувозанати, қарама-қарши ҳарбий 
блоклар (НАТО ва Варшава Шартномаси Ташкилоти) энди ўз 
ўрнини АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчиларига бўшатиб 
берди. Ҳозирги вақтда НАТОдаги давлатлар жаҳоннинг барча 


393 
ҳудудларига ҳарбий аралашув ва ҳарбий таъсир кўрсатиш 
имкониятига эгадир. 
Ҳозирги жаҳон геосиѐсий воқелигининг моҳиятини ташкил 
этувчи тўққизинчи ва энг асосий хусусият халқаро муносабатлар 
системаси тузилмаси геосиѐсий конфигурацияси (шакли)нинг 
ўзгариши – “кўп қутблиликнинг” барҳам топиши ва марказида 
АҚШ турган “бир қутблилик”нинг юзага келишидан иборат. 
Агар 1945-1990 йилларда халқаро муносабатларда СССР ва 
АҚШ тегишли равишда бошчилик қилган социалистик ва 
капиталистик блоклар мамлакатлар, халқлар, бирлашмаларнинг 
ижтимоий тутумини, давлат тузилмаларининг мақсад ва 
вазифаларини белгилаб берган бўлса, эндиликда янги дунѐ 
тартиботида бу нисбат бузилди. Бугунги кунда жаҳон тараққиѐтига, 
давлатлараро 
муносабатларга, 
давлатларнинг 
мавжуд 
ва 
исталаѐтган воқелиги, мақсадлари ва вазифаларига, “инсон – 
жамият – давлат” муносабатларига АҚШ тимсолида бир қутбли 
ѐндашув очиқдан-очиқ намойиш этилмоқда. 
Шундай қилиб, ХХ асрда жаҳоннинг геосиѐсий тараққиѐти ва 
халқаро сиѐсатга “кўп қутблилик” негизида таъсир кўрсатишга 
асосланган халқаро муносабатлар системаси ҳозирги босқичда янги 
дунѐ тартиботига ўрин бўшатиб берди. 
АҚШ ва унинг иттифоқчилари 1991 йилдан бошлаб, янги 
геосиѐсий шароитда сайѐранинг муҳим геостратегик маконлари ва 
бошқа заҳиралари устидан назорат қилишнинг янада мукаммалроқ 
шакл ва воситаларини жорий этишга киришдилар. Глобаллашув, 
жаҳоннинг трансмиллийлашуви ва ижтимоий хулқ-атвор 
нормаларининг универсаллашуви, капиталистик ғоялар, фуқаролик 
жамияти, демократия ва инсон ҳуқуқлари тушунчаларининг 
умуминсоний қадриятлар сифатида аста-секин янада кенг 
ѐйилиши, 2001 йил 11 сентябрь воқеасидан кейин терроризмга 
қарши бутун жаҳонда кураш бошлангани, НАТОнинг аста-секин 
кенгайиши натижасида халқаро хавфсизликнинг янги услублари 
жорий этилиши ва Ғарб мамлакатлари томонидан илгари сурилган 
бошқа ташаббуслар жаҳоннинг янги геосиѐсатига асос солди.
Моҳият эътибори билан, АҚШ ва унинг иттифоқчилари “янги 
дунѐ тартиботи” номи остида ҳали Версаль системаси томонидан 
қарор топтирилган қоидаларни яна геосиѐсатнинг кун тартибига 
киритиб, бу билан юз йиллар олдин Европа геосиѐсати классиклари 
томонидан илгари сурилган ғоялар ва қоидаларни (Евроосиѐ 


394 
қитъасига эга бўлиш, энегетика манбалари, нақлиѐт-транзит 
йўлларини, муҳим геостратегик ҳудудлар ва минтақаларни, 
бозорларни, ишлаб чиқариш заҳираларини назорат этиш ва 
ҳ.к.ларни) 
қўлланишга 
интилмоқдалар. 
Бу 
эса 
халқаро 
муносабатлар системасининг асосий субъектлари бўлган миллий 
давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг характерини тегишли 
равишда ўзгартирибгина қолмайди, балки уларнинг келажакдаги 
тараққиѐт йўлларини, ижтимоий формацияларини ҳам ўзгартиради 
ва шундай қилиб бутун жаҳон тарихи жараѐнига жиддий таъсир 
ўтказади. Бир томондан, АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари, 
бошқа томондан – Хитой, Япония, Россия, Ҳиндистон ва 
геостратегик жиҳатдан фаол бўлган бошқа мамлакатлар ўз 
геосиѐсий, геостратегик ва геоиқтисодий манфаатларини тўлароқ ва 
хавфсиз таъминлаш, жаҳоннинг муҳим моддий ва маънавий 
заҳираларини, геостратегик маконларини эгаллаш ва ўз қўлида 
тутиб туриш мақсадида янги-янги геостратегик лойиҳаларни ишлаб 
чиқмоқдалар, кураш олиб бориш учун режалар ва иттифоқлар 
тузмоқдалар. 
Тадқиқотчилар янги геосиѐсий координатлар системасини 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling