Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
Панамерика ғояси “янги дунѐ
тартиботи”нинг асоси сифатида Кейинги йилларда панамерика ғоясидан келиб чиқаѐтган америка сиѐсатшунослари глобаллашувнинг асосий ташаббускори сифатида АҚШнинг бу жараѐнга раҳбарлик қилиш ҳуқуқини асослашга уринмоқдалар. Улар буни ҳозирги вақтда фақат АҚШ “ягона улкан давлат” статусига эгалиги, жаҳонда тинчликни сақлаш ва барқарорликнинг, хусусий мулк, бозор иқтисодиѐти, демократик қадриятлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий кафолатчиси ролида чиқаѐтгани билан боғламоқдалар. Америка сиѐсатшуносларининг фикрича, глобаллаштиришнинг ягона 1 Хаусхофер К. Панидеи в геополитике // Хаусхофер К. О геополитике. М., 2001, с.253. 2 Василенко И.А. Ўша асар, 198-199-бетлар. 429 стандартларини яратишга, ҳамманинг буларга риоя этишини таъминлайдиган механизмларига фақат АҚШ эгадир. Панамериканизм мафкурачилари глобаллаштиришнинг геосиѐсий моделини америкача тафаккур, турмуш тарзи ва қадриятларнинг ҳамма томонидан қабул қилиниши тарзида тасаввур қиладилар. Бундан ташқари, улар “жаҳонда тартиб ўрнатиш ва уни бошқаришда асосий фигура” АҚШ бўлиши керак дея, “янги дунѐ тартиботи”да АҚШнинг ролини асослашга ҳаракат қилишади. АҚШнинг ҳукмрон доиралари бу ниятни амалга ошириш ва АҚШнинг “жаҳон ҳаками” ролини ўйнаш заруриятини асослаш мақсадида жаҳоннинг барча давлатларини турли гуруҳларга ажратишади, уларнинг ҳар бири билан тегишлича муносабатлар ўрнатишади ҳамда давлатлараро манѐвр технологиялари ѐрдамида жаҳонни бошқаришга интилишади. 2001 йилдан кейин америкаликлар жаҳоннинг барча мамлакатларини ва улар жойлашган геосиѐсий маконларни икки: “цивилизация” ва “варварлик”, “ваҳшийлик” зоналарига бўлдилар. Бу ѐндашув доирасида жаҳоннинг барча давлатлари тўрт гуруҳга ажратилди: 1. ”маданий дунѐ ижодкорлари”; 2. “уларни қўллаб-қувватлаѐтганлар”; 3. “уларга халақит бермайдиганлар”; 4. “жаҳондаги барча офатларнинг манбаи, маданий дунѐнинг душмани бўлган ва бу дунѐга қарши радикалларни, фанатикларни ва террорчиларни йўллайдиган давлатлар ва режимлар”. АҚШ иродасига бўйсунадиган ѐки у томонидан белгилаб берилган йўлдан борадиган давлатларни америкаликлар, шунга мувофиқ равишда, биринчи ва иккинчи гуруҳга киритади ва уларни қўллаб-қувватлайди. АҚШнинг глобаллаштириш шамсияси остида бўлишни хоҳламайдиган, ўз миллий-диний қадриятларини асрашни истайдиган мамлакатлар ва давлатларга душман “ѐрлиғи” осилади ва улар “янги дунѐ тартиботи”ни бузувчилар ѐки унга халақит берувчи элементлар сифатида нишонга айлантирилади, уларга қарши кучли ахборот ва тарғибот уруши олиб борилади. Масалан, Эрон, Ироқ, Шимолий Корея, Куба, Сурия, бироз олдинроқ Афғонистон ва Югославия каби мамлакатларни “жаҳон ѐвузлик ўқи” деб тақдим этган панамерикачилар жаҳон жамоатчилигини уларга қарши курашга чақирдилар. Ҳатто ўтмишда “янги дунѐ тартиботи” ижодкорларининг ўзлари 430 томонидан яратилган ва СССРга қарши синфий-мафкуравий курашда ишга солинган қатор ташкилотлар ва ҳаракатлар (масалан, Афғонистондаги Толибон ҳаракати) бу курашда нишонга айланди. АҚШнинг ОАВлари “дунѐ тартиботини бузувчи” бундай мамлакатларга қарши куч ишлатиш зарурлиги ғоясини бутун жаҳонда кенг тарғиб қилади, уларни жазолаш ва “халқаро тартибга” бўйсундириш муҳим эканини “умумжаҳон” иши деб эълон қилади. Шу билан бирга бу ОАВларида миллий давлатлар, турли-туман “ўзига хос” цивилизация нормалари ўтмишда қолиб кетган, деган фикр зўр бериб тарғиб қилинмоқда. Гўѐ жаҳон ва инсониятнинг ҳозирги умумий манфаатлари фақат глобаллашув доирасида ҳал этилиши мумкин ҳамда миллий ҳукуматлар ҳал эта олмаган умуминсоний муаммоларни – қашшоқлик, ишсизлик, соғлиқ, экология ва ҳ.к. масалаларни трансмиллий корпорациялар ва ширкатлар, Жаҳон Банки каби глобал муассасалар ҳал қилар, умумжаҳон дастурлари воситасида жаҳон ҳукумати ва шу каби глобал бошқарув механизмларига ўтиш орқали инсонлар ва давлатлар орасидаги зиддиятларга сабаб бўладиган сабаблар бартараф қилинар эмиш. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling