Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Паневроосиѐчилик 
Паневроосиѐчилик ҳозирги вақтда кенг тарғиб этилаѐтган 
цивилизация моделларидан бири ва мафкуравий йўналишлардан 
ҳисобланади. Мазкур китобнинг геосиѐсий назарияларга оид 
бўлимида евроосиѐчиликнинг асослари, турли миллий ва геосиѐсий 
мактабларнинг унга муносабати, геосиѐсий макон сифатида 
Евроосиѐ субқитъаси устидан ҳукмронлиги ва шу кабилар 
тўғрисида кенг фикр юритилган эди. 
Моҳият 
эътибори билан, денгиз кучларига қаршилик 
фалсафасига асосланган паневроосиѐчилик ғояси пайдо бўлган 
вақтидан то ҳозиргача қитъанинг бирбутунлиги зарурияти, уни 
кучайиб бораѐтган атлантизм таҳдидиан ҳимоя этиш тезиси асосида 


432 
қарор топди ва панамерканизм ғояининг альтернативаси сифатида 
майдонга чиқди. 
Ҳозирги босқичда Евроосиѐнинг баъзи буюк давлатлари ва 
уларнинг мафкура марказлари бу ғояни жаҳон системасини ва 
геосиѐсий муносабатларни америкачасига глобаллаштиришнинг 
альтернативаси сифатида қўлланмоқдалар, Европа давлатларини 
бирлаштириш таклифи билан чиқмоқдалар. 
Ўз вақтида Европанинг баъзи геосиѐсатчилари (К.Ҳаусҳофер, 
К.Шмитт ва б.) томонидан илгари сурилган “қуруқлик 
цивилизацияси” ѐки Берлин – Москва – Токио (яъни Евроосиѐ) 
қитъа блоки тўғрисидаги ғояни ҳозирги евроосиѐчилар янги 
воқеликларни ҳисобга олган ҳолда қайта ўйлаб кўришди ва бу 
конструкцияга Париж ва Деҳлини ҳам қўшиб, “алоҳида геосиѐсий 
ўқ” сифатида тақдим этишга ҳаракат қилишмоқда. Россиянинг 
айрим 
геосиѐсатчилари, 
ҳатто, 
евроосиѐчиликни 
АҚШ 
атлантизмига қарши жаҳон альтернативаси, жаҳонда қарор 
топаѐтган америкача “тартибот”га қуруқлик мамлакатларининг 
ўзига хос жавоб чораси сифатида баҳолашга уринмоқдалар. 
Чунончи, Россиянинг ҳозирги таниқли евроосиѐчиларидан бири 
А.Дугин Россия ўз атрофига Евроосиѐнинг Хитой, Эрон, 
Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларини бирлаштирган ҳолда 
АҚШнинг жаҳонда ўз гегемониясини ўрнатиш ҳаракатига муносиб 
қаршилик кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблайди
1
.
1
Қаранг: Дугин А.Г. Евразийство сегодня – это борьба за мир // Геополитика террора. М., 2002, с.43. 


433 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling