Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

ҚИСҚАЧА ГЕОСИЁСИЙ ЛУҒАТ 
Автократия – Бир шахснинг чекланмаган ва назоратсиз 
ҳокимиятига асосларган бошқарув шакли (қадимги деспотик 
давлатлар ва империялар, мутлақ монархиялар, фашистик, 
коммунистик ва шу каби мамлакатлардаги бошқарув шакли). 
 Авторитаризм 
– Бир шахс ѐки корпоратив гуруҳ 
ҳокимиятининг сиѐсий режими. Инсонлар, сиѐсий партиялар ва 
жамоат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини тўла ѐки 
қисман чеклаш, мухолифатни бостириш, сиѐсий қатағонларни 
қўлланиш бу режимларга хосдир. 
Агрессия (тажовуз, босқинчилик) – давлат ташқи сиѐсатини 
амалга ошириш шаклларидан бири. Агрессия – бир давлатнинг 
иккинчи давлат суверенитети ва ҳудудий бутунлигига қарши 
бевосита ѐки бавосита ҳарбий куч қўлланишидир. Ўзини мудофаа 
қилаѐтган давлатнинг ҳаракатлари, шу жумладан ҳужум 
операциялари агрессия ҳисобланмайди ва халқаро ҳуқуқ 
нормаларига мувофиқ бўлади. 
Айнилик назарияси – классик ахборот назарияларидан 
фарқли ўлароқ, қадрият омилларига урғу берадиган концепция. 
Айнилик даражаси ижтимоий энергия даражасига боғлиқдир. 
 Академик геосиѐсат – Умумий геосиѐсий қонуниятларни 
аниқлайди, ашаддий сиѐсий фундаментализм, географик ва 
иқтисодий детерминизмдан йироқ туради. Жаҳон геосиѐсий 
босқичларини, 
жаҳон 
тартиботининг 
(жаҳон 
геосиѐсий 
тузилмасининг) трансформациясини, давлатларнинг коди ва 
векторларини, буюк давлатлар юксалиши ва қулашининг 
сабабларини ўрганади.
Аксилглобализм 
– Трансмиллий ижтимоий қаршилик 
ҳаракати. Америкалик иқтисодчи, Нобель мукофоти соҳиби 
Ж.Тойнби унинг ғоявий асосчиси ҳисобланади. У молиявий 
чайқовчиликдан ҳеч бўлмаса рамзий солиқ ундиришни ва олинган 
маблағларни ижтимоий эҳтиѐжларга йўналтиришни таклиф этган. 
90-йилларнинг 
охирларида 
Францияда 
“АТТАК” 
(очиқламаси:“Фуқаролар фойдасига Тобин солиғини ундириш 
ҳаракати”) ташкил этилди. Халқаро тузилмаган айланган бу 
ташкилотга кейинчалик касаба уюшмалари, аѐллар, экологик, 
радикал анархиячи ва бошқа қаршилик ҳаракатлари ҳам қўшилди. 
Аксилглобалчилар глобаллаштириш афзалликларидан фақат 


434 
трансмиллий корпорациялар манфаатлари йўлида фойдаланишга 
қарши чиқишади. 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling